070- Риёзус-Солиҳин китоби, 9-боб: Тафаккур боби

 

mp3: юклаб олиш

Тафаккур боби

Коинотдаги ва Шариатдаги илоҳий мўъжизалар, дунё фонийлиги, Охират даҳшатлари (ва унинг абадийлиги), нафсларимизнинг камчилик-хатолари ҳақида тафаккур қилиб, уни тўғри йўлда собитқадам туришга ўргатиш-тарбиялаш ҳақидаги боб

9- باب في التفكر في عظيم مخلوقات الله تَعَالَى

وفناء الدنيا وأهوال الآخرة وسائر أمورهما وتقصير النفس

وتهذيبها وحملها عَلَى الاستقامة

قَالَ الله تَعَالَى : ) إِنَّمَا أَعِظُكُمْ بِوَاحِدَةٍ أَنْ تَقُومُوا للهِ مَثْنَى وَفُرَادَى ثُمَّ تَتَفَكَّرُوا …( الآية [ سـبأ :46 ]

 “(Эй Расулуллоҳ Муҳаммад алайҳиссалом, одамларга) айтинг: «Мен сизларга фақат биргина нарсани Аллоҳ учун жуфт-жуфт, ёлғиз-ёлғиз ҳолингизда туриб, сўнгра (Муҳаммад ва у келтирган Китоб ҳақида ва коинотдаги илоҳий мўъжизалар ҳақида) тафаккур қилишингизни тавсия қилурман. Соҳибингизда (яъни Муҳаммадда) ҳеч қандай жиннилик йўқдир. У фақат қаттиқ азоб олдидан сизларга (юборилган) бир огоҳлантиргувчи (пайғамбардир) холос».

(Сабаъ сураси, 46-оят)

 وَقالَ تَعَالَى : ) إِنَّ في خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ وَاخْتِلافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لآياتٍ لأُولِي الأَلْبَابِ الَّذِينَ يَذْكُرُونَ اللهَ قِيَاماً وَقُعُوداً وَعَلَى جُنُوبِهِمْ وَيَتَفَكَّرُونَ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ رَبَّنَا مَا خَلَقْتَ هَذَا بَاطِلاً سُبْحَانَكَ ( الآيات [ آل عمران : 190-191 ]

“Осмонлар ва Ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи Зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир. Улар (яъни, ҳақиқий ақл эгалари) турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни эслайдилар ҳамда осмонлар ва Ернинг яралиши ҳақида тафаккур қилиб (дейдилар): «Эй Раббимиз, бу (борлиқ)ни беҳуда яратмагансан! Сен (беҳуда иш қилиш каби барча нуқсонликлардан) поксан! Ўзинг бизни жаҳаннам азобидан асрагил…”.

(Оли Имрон, 190-191 оятлар)

 وَقالَ تَعَالَى : ) أَفَلا يَنْظُرُونَ إِلَى الإِبِلِ كَيْفَ خُلِقَتْ وَإِلَى السَّمَاءِ كَيْفَ رُفِعَتْ وَإِلَى الْجِبَالِ كَيْفَ نُصِبَتْ وَإِلَى الأَرْضِ كَيْفَ سُطِحَتْ فَذَكِّرْ إِنَّمَا أَنْتَ مُذَكِّرٌ… ( [أواخر سورة الغاشية]

Ахир улар туянинг қандай яратилганига, осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига; тоғларнинг қандай тикланганига ва Ернинг қандай ёйиб-текислаб қўйилганига (ибрат назари билан) боқмайдиларми?! Бас, (эй Расулуллоҳ Муҳаммад алайҳиссалом), сиз панд-насиҳат қилинг! Зотан сиз фақат бир панд-насиҳат қилгувчидирсиз, холос. Сиз уларнинг устида зўравонлик билан ҳукм юргизгувчи эмассиз. Илло ким (бу панд-насиҳатдан) юз ўгириб, кофир бўлса; У ҳолда Аллоҳ уни энг катта азоб билан азоблар! Зеро ёлғиз Ўзимизга қайтишлари бордир! Сўнгра уларни ҳисоб-китоб қилиш (жазо бериш) ҳам ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир!

(Ғошия сурасининг охирги оятлари)

وَقالَ تَعَالَى : ) أَفَلَمْ يَسِيرُوا فِي الأَرْضِ فَيَنْظُرُوا ( الآيات [سورة يوسف الآية 109، وأواخر سورة غافر، وسورة محمد عليه السلام، 10] . والآيات في الباب كثيرة .

“Ахир (одамлар) Ер юзида сайру саёҳат этишиб, ўзларидан аввалги (иймонсиз) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими? (Аллоҳдан) қўрққан зотлар учун, шак-шубҳасиз, охират диёри (бу фоний дунёдан) яхшироқдир. Ақл юргизмайсизларми?!“.

(Юсуф сураси, 109-оят)

“Ахир улар Ер юзида сайру саёҳат қилишиб, ўзларидан аввалги (ўз пайғамбарларини ёлғончи қилиб иймонсиз кетган) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини (улар қандай қисматга йўлиқишганини) кўрсалар бўлмайдими?! Улар (Макка мушрикларидан) кўра кўпроқ ҳамда куч-қувват ва Ердаги осори атиқалари жиҳатидан зўрроқ эдилар. (Аммо) уларга топган (молу дунёлари ҳам, куч-қувватлари ҳам) асқотгани йўқ. Чунки уларга пайғамбарлари (Аллоҳга иймон келтириш ва У зотга бўйинсуниш зарур эканлиги ҳақида) аниқ ҳужжатлар келтирган вақтларида улар ўзларининг олдиларидаги (фақат дунёвий бўлган) билимлари билан шодланиб-мақтандилар (ва пайғамбарлари огоҳлантирган азобни масхара қилиб кулдилар). Ва уларни ўзлари масхара қилгувчи бўлган (азоб) ўраб олди. Энди қачонки улар Бизнинг азобимизни кўришгач «Якка-ю ягона Аллоҳга иймон келтирдик ва (илгари Аллоҳга) шерик қилиб олганимиз бутларга кофир бўлдик», дедилар. (Лекин) Бизнинг азобимизни кўрган вақтдаги иймонлари уларга фойда бергувчи бўлмади – (Бу) Аллоҳнинг (барча) бандалари ҳақидаги ўтган йўли қонунидир (яъни азоб тушган вақтида келтирилган иймоннинг фойдаси бўлмас) — Ва ўшанда кофирлар зиёнкор бўлдилар”.

(Ғофир сурасининг охирги оятлари)

“Ахир улар Ер юзида сайру саёҳат қилишиб, ўзларидан аввалги (пайғамбарларни ёлғончи қилиб иймонсиз кетган) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини (улар қандай қисматга йўлиқишганини) кўрсалар бўлмайдими?! Оллоҳ уларнинг устига ҳалокат юбориб (бутунлай йўқ бўлиб кетдилар-ку)! Бу кофирлар учун ҳам худди ўша (оқибат-ҳалокат) уларнинг ўхшаши бўлур”.

(Муҳамммад алайҳиссалом сураси, 10-оят)

ومن الأحاديث الحديث السابق : (( الكَيِّسُ مَنْ دَانَ نَفْسَهُ ))

(الحديث 66 / عن أبي يعلى شداد بن أوس رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلمr ، قَالَ : (( الكَيِّسُ مَنْ دَانَ نَفْسَهُ ، وَعَمِلَ لِمَا بعدَ المَوتِ ، والعَاجِزُ مَنْ أتْبَعَ نَفْسَهُ هَواهَا وَتَمنَّى عَلَى اللهِ )) رواه الترمذي ، وَقالَ : (( حديث حسن )) .

قَالَ الترمذي وغيره من العلماء : معنى (( دَانَ نَفْسَهُ )) : حاسبها)

Абу Яъло Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

“Ал-Каййис (ҳақиқий ақлу заковат эгаси, ишбилармон, қатъиятли инсон) ўзини ўзи ҳисоб-китоб қилиб турган, ўлимдан кейинги ҳаёт учун амал қилган кишидир. Ожиз-нотовон эса, нафсининг ҳавосига эргаштириб юрган, яна ўзича Аллоҳдан ҳақ тилиб қилгандек хом хаёлда бўлган кимсадир”.

(Имом Термизий ривоят қилиб “ҳасан ҳадис” дедилар).

Улашинг
Leave A Comment