“Аллоҳдан тақво қилинглар! Аллоҳ сизларга илм беради”

بــــسم الله الر حمن الرحيـم

قال الله تعالى في أفضل كتبه آمراً أفضل رسله محمد بن عبد الله صلى الله عليه وسلم: {وقل رب زدني علماً}، وقال جل وعلا مبيناً طريق العلم النافع: {واتقوا الله ويعلمكم الله}.
وقال رسول الله صلى الله عليه وسلم مبشراً لمن سلك طريق العلم: “مَنْ سَلَكَ طَرِيقاً يَلْتَمِسُ فِيهِ عِلْماً سَهَّلَ اللـَّـهُ لَهُ بِهِ طَرِيقاً إِلىَ الْجَنَّةِ …” رواه الإمام مسلم في صحيحه.

.

Аллоҳ таоло Ўзининг энг буюк китобида Ўзининг энг буюк расули Муҳаммад ибн Абдуллоҳга буюриб марҳамат қилади:

“(Эй Аллоҳнинг Расули): «Парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин», – деб айтинг (дуо қилинг)”.

Яна Аллоҳ таоло Ўзининг бандаларига илм бериши учун бандалари У Зотдан тақво қилишлари шарт эканини баён қилиб айтдики:

(Аллоҳдан тақво қилингиз Аллоҳ сизларга илм беради)

Аллоҳ таолонинг энг улуғ элчиси Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом айтдилар:

“Ким илм истаб йўлга чиқса Аллоҳ унга жаннат йўлини енгил қилади” (Имом Муслим Саҳиҳ ҳадислар тўпламида ривоят қилганлар).

Биз ўзимизни “Аллоҳ йўлида жаннат сари юрган ҳақиқий толиби илммиз” деб даъво қила олмаймиз, аммо орзу-умидимиз ва саъй-ҳаракатимиз шундай бўлиши лозим деб биламиз.

Бизнинг эътиқодимиз шуки, икки олам бахтига фақат ва фақат манашу йўлдан юриш билан, янъи Аллоҳдан тақво қилган ҳолда илм талаб қилиш билангина етиш мумкин.

Аллоҳдан тақво қилиш деганда барча ибодат турлари билан Аллоҳ таолога ибодат қилиб юриш ва ҳар бир ишда Аллоҳнинг шариатига бўйинсуниш киради.

Биз ҳар куни беш вақт фарз намозларимиз ва суннату нафл намозларимизнинг ҳар бир ракъатида Фотиҳа сурасини ўқиганимизда қуйидаги дуо билан Аллоҳ таолога илтижо қиламиз:

{إياك نعبد وإياك نستعين * اهدنا الصراط المستقيم * صراط الذين أنعمت عليهم غير المغضوب عليهم ولا الضالين}

“(Эй Аллоҳ) Биз фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз. (Эй Аллоҳ) Сен Ўзинг бизни “Ас-Сиротул-Мустақийм” – тўғри йўлга ҳидоят қилгин.

Бу тўғри йўл шундай йўлки, Сен Ўзинг уларга инъом қилган зотлар (Пайғамбарлар, Сиддийқлар, Шаҳидлар ва солиҳ инсонлар) тутган йўл (бизни анашу ҳақ йўлга ҳидоят қилгин). Ғазабга дучор бўлган ва залолатга кетиб адашган кимсалар тутган йўлга эмас (улар -яъни Яҳуду Насоролар тутган- йўлдан бизни саломат сақлагин)”.

Аллоҳ таолога бўлган ибодатингиз ва илм олиш йўлида холис ниятли саъй-ҳаракатингиз қанчалик кучли бўлса Аллоҳ тоаоло сизга берадиган илми шунчалик баракали ва таъсирли бўлаверади.

Илминингиз зиёда бўлган сари Аллоҳдан қўрқишингиз ҳам Аллоҳга умидингиз ҳам кучайиб бораверади.

Кимники илми кўпга ўхшаса-ю тақвоси бўлмаса, у одам ҳеч қачон ҳақиқий олим ҳисобланмайди, ҳақиқий олим бўлса албатта Аллоҳ таолодан кўпроқ қўрқадиган бўлади ва бу тақвоси ҳаётининг барча қирраларида ақлли одамларга аён бўлади.

Аллоҳ таоло айтади:

{إنما يخشى الله من عباده العلماء}

(Бандалари ичида Аллоҳ таолодан ҳақиқий қўрқадиган зотлар уламолардир)

Аллоҳ таолодан тўғри қўрқиб У зотга тўғри ибодат қилиш энг катта илмдир.

Шунинг учун ҳам буюк саҳобий Абдуллоҳ бин Масъуд розияллоҳу анҳу айтадиларки:

“Илм бу кўп ҳадисларни ёдлаб олиш эмас фақат, ҳақиқий илм Аллоҳдан қўрқиш!”

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ олдиларида ҳам Имом Маъруф ал-кархий ҳақида бир киши “у кишининг илми кам” деб танқид қилганда имом Аҳмад унга рад бериб айтдиларки:

“Тўхта! Аллоҳ сенга офият берсин, илм талабидан мақсад шу Маъруф етган жойга етишку!” дедилар.

Яна бир ривоятда имом Аҳмаднинг ўғиллари имом Абдуллоҳ сўрадилар: “Маъруфнинг илми борми?” Шунда имом Аҳмад: “Эй ўғлим! Маъруфда энг катта илм бор эди, у ҳам бўлса Аллоҳдан қўрқиш!” деб жавоб бердилар.

Имом Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан ҳам ривоят қилинади: “Аллоҳни яхшироқ таниган одам У Зотдан кўпроқ қўрқади” дедилар.

Хулосатилкалом, Жаннат йўли шуки, Аллоҳ йўлида илм олиб, Аллоҳдан қўрқиб, доимо У Зотга илтижо қилиб Ислом шариатига амал қилишдир!

Илмига амал қилмайдиганлар эса қиёмат куни энг биринчи навбатда дўзахга улоқтирилади, Наъузу биллаҳ, бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барчаларимизни огоҳлантириб қўйганлар.

Шунинг учун энг биринчи навбатда ўзимизга, сўнг илм йўлида юрган барча талабаларга насиҳатимиз шуки:

Аллоҳдан тақво қилган ҳолимизда илм олайлик! Жаннат йўлини лозим тутишга ҳаракат қилишимиз билан бир вақтда “биз Жаннат йўлида эканмиз” деб мағрурланиб қолмайлик, чунки ниятимиз, амалимиз ва келажагимиз қандайлигини Ягона Аллоҳнинг Ўзи мукаммал билади.

Аллоҳ барчаларимизни ҳақиқатан ҳам Жаннат йўлида кетаётган холис толиби илмлардан қилсин, баъзиларга ўхшаб ўзини бошқалардан устун кўрадиганлардан қилиб қўймасин.

Омийн Ё Раббал-оламин.

Улашинг

التعليقات مغلقة.