Илм ва уламоларнинг фазилатлари
Обидхон қори фарзандлари ва набираларига илм ўргатмоқда mp3: юклаб олиш 1990 йиллар бошлари, жума маърузаси Тошкент, Тўхтабой жомеъ масжиди Илм олишнинг аҳамияти; Толиби илм ва уламоларнинг фазилатлари; Имом Абуҳанифанинг заковат ва ҳикматларидан намуна. Манба: “Ислом Овози”
(2/2) Ислом ва мусулмонлар ғалабасини истасангиз илм олинг, уломаларни ғанимат билинг, шошилиб кетманг!
Уламоларнинг баъзи хатолари туфайли уларга бўлган ишончи йўқолган йигитларга насиҳат: Уламоларда ҳам баъзи хатолар бўлади, балки баъзида катта ва жиддий хатолар ҳам содир бўлиб қолиши мумкин, чунки улар пайғамбарлардек маъсум – хатолардан омонда бўлган зот эмаслар. Аммо уларнинг хатоларини узоқ йиллар илм олиб, таълим бериб келиш асносида айтган сўзлари ва қилган ишларига солиштириладиган бўлинса, мингдан бир фойизга ҳам етмаса керак. Ҳақиқий толиби илм хатоларга алданиб қолмайди, чунки у битта олим билан чекланмайди, балки юзлаб уламолардан илм олади, натижада бирларининг хатоларини бошқаларидан билиб, тўғирлаб олади ва “хато қилган” деб ўйлаган уламони маъзур тутиб, ҳақларига дуойи хайр қилади. “Хато қилдилар” деб ўйлаб ўзи хато қилаётган бўлиши мумкинлигини ҳам унутмайди. Уларнинг баъзи масалаларда хато қилганликлари исбот бўлган тақдирда…
(1/2) Ислом ва мусулмонлар ғалабасини истасангиз илм олинг, уломаларни ғанимат билинг, шошилиб кетманг!
Ассалому алайкум … Азиз ва муҳтарам биродарлар, Ислом ва мусулмонлар ғалабаси учун жонларини фидо қилишга тайёр турган баҳодир йигитлар! Ҳаммаларингизга маълум, уламоларимиз узоқ йиллар, балки қабрга киргунга қадар илм олишда давом этинглар, деб доимо насиҳат қилиб турадилар. Шундай бўлсада – минг афсуслар бўлсинки – жуда кўп ёш йигитларимиз баъзи бир оят-ҳадисларнинг лафзларини ёдлаб олиб, ҳали илм олмасдан, Шариатнинг усулий ва фиқҳий қоидаларини англамасдан туриб, қисқа вақт ичида ўзларини худди катта уламо бўлиб қолгандай ўйлаб, хоҳ ўзларини ўзлари сезиб турган бўлсинлар, хоҳ сезмасинлар, турли-туман ҳукмлар чиқариб юборяптилар Инсон ўзининг илми заифлигини билиб, доимо катта-катта уламоларга мурожаат қилиб яшашга ўрганиши лозим, айниқса Ислом шаънига оид бўлган, кўпчиликка таъсир қиладиган, қон тўкилишига олиб борадиган мавзуларда. Муаммоларимизни илдизидан бошлаб…
Илм фазилатлари (иккинчи қисм: 14 фазилат)
Илм фазилатларининг биринчи тўпламини мана бу линкда ўқишингиз мумкин: Илм фазилатлари (биринчи қисм: 10 фазилат) Илм фазилатлари (иккинчи қисм: 11-24 фазилатлар) 11. Ўн биринчи фазилат: Дин илмида фиқҳ эгаларидан бўлиш (яъни, Ислом илмларини ўрганиб, тўғри англаш) яхшиликларга элтувчи сабабдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “من يرد الله به خيرا يفقهه في الدين” “Аллоҳ таоло кимгаки яхшиликни хоҳласа уни Динда фақиҳ қилиб қўяди (яъни, Дин илмларини ўрганиб, тўғри тушуниб, амал қиладиган уламолардан қилади)”. Муттафақун алайҳи (Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадис). Имом Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳадис далолат қиладики, Диний илм бўйича фиқҳ аҳлидан бўлиш бошқа барча илмлардан афзал. Дин илми Аллоҳдан қўрқишга, тоат-ибодатда бўлишга, гуноҳлардан узоқланишга етакласагина унинг буюк фазилати собит бўлади”. 12. Ўн…
Каҳф сурасидан олинадиган дарслар силсиласи: Асҳобул-Каҳф итларидан икки дарс
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракотуҳ Азиз ва қадрдон биродари азизлар Бугун муборак Жумъа куни. Каҳф сурасидан олинадиган дарсларни яна давом эттиришга ҳаракат қиламиз. Бугунги суҳбатимизда Асҳобул-Каҳфга ҳамроҳ бўлган ит қиссасидан ибрат оламиз. Маълумки, Асҳобул-Каҳф куфру туғёнга ботган қавмдан қочиб, ҳижрат қилиб кетишаётганда йўлда уларга бир ит ҳам эргашиб олади ва шу туфайли Асҳобул-Каҳфга ёғдирилган Аллоҳнинг баракотидан анашу ит ҳам насибадор бўлади. Бу ит доимо Асҳобул-Каҳф билан бирга қиёматгача мақтов билан зикр қилиниб, уни ёдга олган ояти карималар тиловат ва тафсир қилиб юрилади. Бу ит Асҳобул-Каҳфга эргашиб олгани учун Аллоҳ таоло уни Ўзининг энг буюк китоби бўлмиш Қуръони каримда бир неча марта “КАЛБУ-ҲУМ” деб такрор-такрор Асҳобул-Каҳфга нисбат бериб зикр қилди. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ…
Илм фазилатлари (биринчи қисм: 10 фазилат)
Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳим Ислом дини илм олишга буюради, илм ва илм эгаларини улуғ мақомларга кўтаради. Илм деганда Аллоҳ таолога ва жаннатга етаклайдиган илмлар кўзда тутилади. Қуйидаги сатрларда илмнинг фазилатлари билан танишамиз: 1. Биринчи фазилат: Илм эгаларини Аллоҳ Ўзининг ягона илоҳ эканига гувоҳлик берган буюк зотлар билан бирга зикр қилиши илм энг буюк фазилат эканига далил. Аллоҳ таоло айтади: {شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ ۚ لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ} [آل عمران: 18]. Маъноси: “Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари – Ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи Ҳақ Илоҳ эканига гувоҳлик бердилар. У Зот адолат билан тургувчи – Ҳукм қилгувчидир. (Сиғинилишга ҳақли) Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат…
Илмнинг 24 фазилати
بسم الله الرحمن الرحيم فضائل العلم 1- استشهاد الله سبحانه وتعالى أهلَ العلم على أجل مشهود وهو توحيده: قال الله تعالى: {شَهِدَ ٱللَّهُ أَنَّهُ لا إِلَـٰهَ إِلاَّ هُوَ وَٱلْمَلَـٰئِكَةُ وَأُوْلُواْ ٱلْعِلْمِ قَائِمَاً بِٱلْقِسْطِ لاَ إِلَـٰهَ إِلاَّ هُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْحَكِيمُ} [آل عمران: 18]. قال ابن كثير: “قرن شهادة ملائكته وأولي العلم بشهادته فقال: {شَهِدَ ٱللَّهُ أَنَّهُ لا إِلَـٰهَ إِلاَّ هُوَ وَٱلْمَلَـٰئِكَةُ وَأُوْلُواْ ٱلْعِلْمِ} وهذه خصوصية عظيمة للعلماء في هذا المقام”[1]. وقال ابن القيم: “استشهد سبحانه بأولي العلم على أجلّ مشهود عليه وهو توحيده، وهذا يدلّ على فضل العلم وأهله”[2]. 2- أن الله تعالى نفى التسوية بين العلم والجهل: قال الله تعالى: {قُلْ هَلْ يَسْتَوِى ٱلَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَٱلَّذِينَ لاَ يَعْلَمُونَ} [الزمر:9]. قال أبو حيان: “وفي الآية دليل…