ЛИВИЯ УЛАМОСИ ШАЙХ НОДИР ИМРОНИЙ ЎҒИРЛАБ КЕТИЛИШИ ОРТИДАН ҚАТЛ ЭТИЛДИ

“Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъувн”

Ислом душманлари доимо биринчи ўринда уламоларни йўқ қилишга ҳаракат қиладилар. Чунки, ана шунда уламолари йўқ қилинган овом халқларни бемалол адаштириш мумкин бўлади.

Бироқ, кофирларнинг энг хатарли макр-ҳилаларидан бири шуки:

Исломга душманликлари очиқ-ойдин бўлиб қолмасин учун даҳшатли жиноятларни имкон қадар ўзларининг қўллари билан эмас, балки уларга сотилган мунофиқлар орқали амалга оширадилар.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони каримда очиқ-ойдин кофирлардан кўра исломни ўзига ниқоб қилиб оладиган мунофиқларнинг турли-туман макр-ҳилаларидан кўпроқ огоҳлантирган.

Араб диёрларидан бири Ливия давлатида бугун мана шундай ачинарли фитналар рўй бермоқда.

Ливияда қирқ йилдан зиёд зулму туғён ила ҳукм сурган Қаззофий 2012 йил халқ қўзғолони остида қатл этилганидан сўнг Ислом уламолари узоқ йиллар давомида чуқур илдиз ортиб кетган фитна-фасодларни йўқ қилиш учун ўзларининг жонларини тикиб бўлса ҳам ҳаракат қилмоқдалар.

Ислом ва мусулмонларга хизмат қилиш осон эмас, балки мана шундай фидокорликни талаб қилади.

Чунки Ислом душмаларининг ҳолатга қараб ўзгариб турадиган қиёфалари кўп бўлади.

Қаззофий даврида золим ҳукуматга хизмат қилмаган уламоларни очиқдан-очиқ ва бемалол қамаб, қамоқларда қийноқлар остида ўлдириб ташлайверар эдилар.

Бугун эса бу каби ваҳшийликларни ҳукуматнинг қўли билан бажариш имкони бўлмаётганлиги туфайли ўзига исломни , балки ҳатто “салафийлик”ни ниқоб қилиб олган мунофиқларни ишга солмоқдалар.

Ислом ва мусулмонларга улкан хизматлар кўрсатиб келаётган уламолардан бири шайх Нодир Ал-Имроний ана шундай жиноятнинг қурбони бўлдилар.

Бир ойча муқаддам у кишини номаълум шахслар масжидга бомдод намозига кириб кетаётган пайтлари ўғирлаб кетган эди.

Бугун у киши орадан кўп ўтмай зулман қатл этилганликлари хабари тарқалди.

Қотиллардан бири қўлга олиниб, тергов қилинганда шайх Нодир Ал-Имроний шаҳодат калималарини айтган ҳолларида шаҳид бўлганликларини эътироф этибди. Қотиллар эса ўзларини “биз салафиймиз” деб даъво қиладиганлардан эмиш.

Менинг ишончим комилки, бу каби жиноятни Ислом душманлари ўзларининг мунофиқ малайлари қўли билан амалга оширмоқдалар.

Аллоҳ таоло шайх Нодир Ал-Имронийни Ўз даргоҳида ҳусни қабул айлаган бўлсин.

“Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъувн”

* Шайх Нодир Ал-Имроний раҳимаҳуллоҳ ҳақида қисқача маълумот:

– Ливия уламолари уюшмасининг аъзоси;
– Бир қанча илмий китоблар муаллифи;
– Кўпдан – кўп маърузалар ва дарслар тақдим этган;
– Ислом оламидаги илмий анжуманларда фаол иштирок этган;
– Талабалик даврида Мадинаи мунавварадаги Исломий Университетни битирган.
– Шайх Нодир Ал-Имронийнинг илмлари ва фаолиятлари ҳақида бир қанча уламолар ўзларининг гўзал гувоҳликларини билдирганлар.

#Islom
#Ulamo
#Ummat
#Libiya
#Uzbek

Улашинг
Leave A Comment