Улуғ олим шайх Раҳматуллоҳ Арконий 94 ёшда вафот этдилар – Аллоҳ Ўз раҳматига олсин –

 

madinaЧап тарафда Шомуҳаммад домла, ёнларида шайх Раҳматуллоҳ Арконий раҳимаҳуллоҳ

Бугун 1436 ҳижрий сана Рамазони карим ойининг 18-кечаси (2015 йил 4-июл шанба куни) Мадинаи мунаввара шаҳрида буюк уламо шайх Раҳматуллоҳ Арконий 94 ёшларида фоний дунёни тарк этиб, охиратга риҳлат қилдилар. “Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъувн”, Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олсин.

Шайх Раҳматуллоҳ Арконий раҳимаҳуллоҳ Бирма – Аракан диёрида таваллуд топганлар. Йигитлик даврларида Ҳиндистон ва Покистон диёрларига сафар қилиб, ўша ернинг буюк алломалари ҳузурида таҳсил олганлар.

Тахминан 1950 йили устозларининг рухсати билан, Маккаи мукаррамага сафар қилиб ҳаж қиладилар. Ундан сўнг Мадинаи мунаввара шаҳрини ватан тутадилар.

Ўтган 60 йил давомида Мадинаи мунавварада таълим-тарбия соҳасида қўлларидан келганича ҳаракат қилиб яшаганларидан сўнг, мана бугун охиратга риҳлат қилдилар.

Аллоҳнинг марҳамати ила, бир неча ой муқаддам муборак устозимиз шайх Шомуҳаммад домла билан бирга ушбу буюк алломанинг манзилларида илмий суҳбатда иштирок этиш бизга ҳам насиб бўлган эди.

Юқоридаги суратнинг сўл тарафида устозимиз шайх Шомуҳаммад домла – ҳафизаҳуллоҳ -, у кишининг ёнларида бугун вафот этган аллома шайх Раҳматуллоҳ Арконий – раҳимаҳуллоҳ -. Қолганлар арабистонлик ва африкалик илм толиблари.

Барчамиз Меҳрибон Парвардигорга илтижо қилиб, охиратга риҳлат қилиб кетаётган барча устозларимиз ва биродарларимизни Ўз раҳматига олишини, бетоб ётган устозларимизга шифойи комил ато этишини, ҳаёт бўлиб турганларининг умрларига кўпдан кўп баракотларини ёғдиришини сўраб қоламиз.

Улашинг
Leave A Comment