Устоз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф боқий оламга риҳлат қилдилар

1382339282_11

“Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун”.

Оммавий ахборот воситаларида тарқаган хабарларга кўра, бугун – 2015 йил 10 март сешанба куни ўзбекистонлик таниқли уламо шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 63 ёшда бу фоний дунёдан боқий оламга, меҳрибон Аллоҳ таолонинг ҳузурига риҳлат қилдилар.

Парвардигоримиздан илтижо қилиб сўраймизки, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини Ўз раҳматига олиб, қабрларини кенг қилсин, Охиратда жаннатга дохил этиб, олий мақомларга кўтарсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари имом Бухорий номидаги Ислом Олий маъҳадида устозимиз Обидхон қори акага таълим берган устозлардан бири эдилар.

Шайх ҳазратларининг Ўрта Осиё мусулмонларининг ҳуқуқлари, диний таълим ва маданиятни тиклаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари барчага маълум.

Ушбу қайғули муносабат билан шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратларининг оила аъзолари, яқинлари ва барча мухлисларига чуқур таъзиямизни изҳор этамиз. Аллоҳ таоло уларга ҳам, бизга ҳам сабри жамил ато этсин.

“Ислом Овози” таҳририяти

Улашинг
Leave A Comment