2012-10-16: Чоршанба – 1433 ҳижрий йил, Зулҳижжа ойининг биринчи куни
Саудия Арабистони Олий маҳкамаси Зулҳижжа ойи 2012 мелодий йилнинг 17 октябр чоршанба кунидан бошланишини эълон қилди.
Саудия Ахборот агентлиги расмий интернет саҳифасида эълон қилишича, 9 Зулҳижжа Арафа куни 25 октябрга тўғри келиб, Азҳо байрами 26 октябр Жума куни бўлади.
Ушбу фурсатдан фойдаланиб, Ислом Овози таҳририяти Аллоҳ таолодан бу муборак ўн кунликни барча Ислом аҳли учун баракотли ва хайрли қилишини сўраб, дуолар қилади.
Аллоҳ азза ва жаллага солиҳ амаллар бажо этилиши энг суюкли бўлган ушбу Зулҳижжанинг аввалги ўн кунида барча мусулмон биродарларимиздан таҳририятимиз устоз Обидхон қори ака ҳақларига ҳам Аллоҳ таоло тез кунларда комил шифо ато этишини сўраб, солиҳ дуолар қилишларини умид қилади.
Манба: Ислом Овози