1429-Рамазони карим ойи 1- сентябрдан бошланади

Ишончли манбаларга кўра Ислом оламининг аксар давлатларида Рамазон ойининг биринчи куни душанба куни экани эълон қилинди. Жумладан Саудия Арабистони, Миср, Қатар, Яман, Иморат, Кувайт ва бошқа бир қанча мусулмон мамлакатларда.

Саудия Арабистонида суннатга мувофиқ равишда шаъбон ойининг 29-куни ниҳоясида янги ҳилол чиқишини кузатилади, агар янги ҳилол кўринса ўша кеча Рамазон ойининг биринчи кечаси ҳисобланади, агар ой кўринмаса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларига биноан шаъбон ойини 30 кун деб эътибор қилинади ва шу билан Рамазон ойи бошланиши бир кунга кечикади, шаъбон ойининг 30-куни тугаши билан ҳеч қандай шубҳасиз Рамазон ойи бошланади.

Шу кеча янги ҳилол кўринмаганлиги учун Рамазон ойи душанба кунидан, яъни 1-сентябрдан бошланиши аниқ бўлди. Валлоҳу аълам.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барчаларимизни Рамазони карим ойига саломат етказиб, бу муқаддас ой рўза ибодатларини ва таровиҳ намозларини холисона адо этишимизга муваффақ қилсин, барчаларимизни жаннатий бандалари қаторида ёзишини сўраб қоламиз. Аамийн, Я Роббал-ъаламийн.

Улашинг

التعليقات مغلقة.