01-Қуръони карим
Шубҳасиз энг буюк калом Аллоҳнинг Каломи Қуръони карим. Қуръони карим Аллоҳ таолонинг сўзи, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳй бўлган деб иймон келтириш барча инсону жинларга фарзи айн.
Қуръони каримнинг бошидан охиригача ёд олиш ҳаммага фарзи айн бўлмаса ҳам, аммо Исломий илм талабалари учун жуда ҳам зарур.
Қуръони каримни ёд олган мусулмонлар Жаннатнинг энг олий даражаларида бўлишларига ҳадиси шарифларда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат берганлар.
Шунинг учун ҳам салафи солиҳ аждодларимиз Саҳобий киромлар даврларидан бошлаб авлодларига ёшликларидан Қуръони каримни ёд олдириб келишади.
Биз ҳам ҳаётимиз мобайнида Қуръони каримни ёд олиб ва унга амал қилиб яшаймиз иншааллоҳ, чунки Қуръони каримсиз ҳаёт ҳаёт эмас, балки ҳалокатдир. Аллоҳ асрасин.
Қуйида Қуръони каримнинг ВОРД программасида ёзилган нусхасини толиби илмлар илмий фаолиятларида фойдаланиб юришлари учун тақдим этмоқдамиз.
Қуръони карим тиловатларидан баҳраманд бўлишни истаган биродарларимиз islamhouse.com сайтидан фойдаланишларини тавсия этамиз.
Аллоҳ азза ва жалла барчаларимизни Қуръони каримга тўла тўкис эргашиб икки олам бахтига эришадиганлардан қилсин.