2013-08-30: Шайх Абдурраҳмон Ас-Сумайт раҳимаҳуллоҳнинг ҳаётларидан қисқа лавҳалар

sumayt

1947 йил 15-октябрда таваллуд топган машҳур шайх Абдурраҳмон Ас-Сумайт 2013 йил 15-августда вафот этдилар.

Кувайтлик бу шайх ҳам кучли дўхтир, ҳам Ислом даъватчиси бўлган аҳлиилм, ҳамда инсонпарвар аҳлихайр, саховатли бой-бадавлат инсон эдилар.

Африканинг энг чекка жойларини узоқ йиллар мобайнида айланиб юриб, ўша ердаги халқларга ҳам моддий ҳам маънавий ёрдам беришлари сабабли ўн миллиондан зиёд инсон Ислом динини қабул қилган.

Аллоҳ шундай инсонларни кўпайтирсин ва бу шайхни Ўз раҳматига олган бўлсин …

Шайх Абдурраҳмон Ас-Сумайт раҳимаҳуллоҳ каби буюк инсоннинг ҳаёти бн танишадиган бўлсак биз нақадар нотовон, дангаса, бесабр, шошқолоқ, аҳмоқ инсонлар эканлигимизга гувоҳ бўлиб, ўзимизни ислоҳ қилишга жиддий ҳаракат қилишимиз зарурлигини тушуниб етамиз.

Шайх Абдурраҳмон Ас-Сумайтнинг қуйидаги ишларини бажариш учун инсонда энг аввало Аллоҳга бўлган ихлос ва илтижо жуда жуда олий даражада бўлиши керак:

Қуйидаги ишларни 30 йил ичида бир неча давлатлар биргалашиб эмас, балки бир неча шахслар ёрдамида шайх Абдурраҳмон Ас-Сумайт раҳимаҳуллоҳ Африка қитъасининг турли хил давлатлари ва ўрмонларида амалга оширдилар, энг аввало Ягона Аллоҳнинг мадади ва тавфиқи ила:

– 10 миллион инсонни чиройли муомала билан Исломга киргиздилар;

– 7 миллион мусҳафи Қуръонни тарқатдилар;

– 50 мингдан зиёд етим-есирларни боқиб туришликни йўлга қўйдилар;

– 5500 та масжид қурдирдилар;

– 500 мингдан зиёд талаба ўқийдиган 840 та мадраса ва жомиъа ташкил қилдилар ва улардан бир қанчаси аҳлиилм, дўхтир, муҳандис, қонуншунос ва олий маълумотли бўлиб етишиб чиқди;

– 12 мингта қудуқ қазиб, бир қанча халқларни сув билан таъминладилар;

– 90 та шифохона қурдирдилар;

– 10 та радиостансия барпо қилдилар;

Ушбу олижаноб инсоннинг ҳаётидан ўзимизга гўзал ибратлар олиб, ҳаётимизнинг якунигача Ислом динига ва бутун башариятга Аллоҳ учун холисона хизмат қилиб яшайлик ва бу йўлда аҳлиилм, аҳлихайр, аҳлиҳикмат, ақлу хаковатли, холис ва сабру саботли инсонлар билан Ҳақ устида бирлашиб, барча ишларимизни гўзал ва самарали қилишга ҳаракат қилайлик.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шайх Абдурраҳмон Ас-Сумайтни ва  барча мўмин-мусулмонларни Ўз раҳматига олсин

Улашинг
Leave A Comment