2006-04-08: “Борлиқнинг моҳияти ибодатда, Аллоҳ бизни Ўзига ибодат қилиш учун яратган”
Ислом дини учун узоқ йиллар давомида ўз жони ва молини фидо қилиб келаётган, Ислом душманларининг зулму туғёнларини фош қилиб, халқимизни огоҳ қилган, бир неча йилдан буён узоқ юртларда муҳожир бўлиб яшаб келаётган, Ўзбекистон ва Ўрта Осиёда энг машҳур уламолардан бирлари шайх Обидхон қори Назаровга жорий йилнинг бошларида (22-02-2012) Ислом душманлари томонидан суиқасд уюштирилган эди.
Шайх бугунга қадар шифохонада даволанаётганлари айтилмоқда, Аллоҳ таоло у кишига Ўзи шифои комил ато этсин, тез кунларда Ислом ва мусулмонларга Аллоҳ учун холисона хизмат қилишда собитқадам давом этсинлар.
Шайх Обидхон қори Назаров 2006-йил Шветсия мамлакатидан бошпана олган пайтлари ББС мухбири олиб борган мулоқотда ҳар бир инсон учун жуда зарур бўлган насиҳатларни эслаб ўтган эдилар.
Анашу насиҳатлардан танланган лавҳаларни ушбу саҳифамизда қайта тақдим этиш аҳамиятли деб топдик, шояд ҳаётимиз мобайнида мукаммал амал қилиб юрсак:
Биринчи лавҳа:
“Борлиқнинг моҳияти ибодатда. Инсоннинг мавжудлиги ибодатда. Аллоҳ Ўзига ибодат қилиш учун яратган бизни. Ибодат қиладиган инсонгина инсондир”.
Иккинчи лавҳа:
“Дунёда қўрқув ҳиссига дуч келмайдиган ҳеч ким йўқ. Аллоҳ қўрқувни ҳаммага беради. Лекин, асрагувчи – Аллоҳ …”
Учинчи лавҳа:
“Иймон – энг катта бойлик. Агар одам боласининг ҳамма нарсаси бўлса-ю, иймони бўлмаса, у яхши одам бўла олмайди”
– дейди Обидхон қори аканинг набиралари Иброҳим ўзининг муборак бобосидан ўрганган панд-насиҳатларни эслаб.
Тўртинчи лавҳа:
“Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Аллоҳ Қуръондаги Луқмон сурасининг 34- оятида: ” Шубҳасиз, Қиёмат соати қачон бўлишини фақат Аллоҳ билади… Бирор жон эгаси эртага нима билан машғул бўлишини била олмайди… “ дейди.
Бешинчи лавҳа:
“Аллоҳнинг замини кенг. Унинг санъатини қарангки, аҳли аввалда ғайримуслим бўлган Оврўпо заминида ҳам, Унинг Ўзига сажда қилишимизни ирода этибди. Иншааллоҳ, бу диёрлар ҳам Қиёмат куни бизнинг фойдамизга гувоҳлик беражак”.
Суҳбатнинг тўлиқ матни билан танишиш учун ББС веб-сайти