Саккизинчи лавҳа: Қалб, тил ва жасад рўзаси

mp3: юклаб олиш Туҳмат, иғво, ёлғон, ғийбат ва бошқа ёмон сўзлар ва гуноҳлар рўза пайти янада улканроқ гуноҳга айланади; “Ҳар нарсанинг закоти бор, жасаднинг закоти рўзадир”; Рўза ва закотнинг дунё ва охиратдаги фойдалари; Қадр кечасининг номаълум қолишига сабаб бўлган воқеадан ибрат; Агар мусулмонлар бир-бирларини ҳурмат қилмасалар, ким уларни ҳурмат қилади?! Манба: “Ислом Овози”

Еттинчи лавҳа: “Эй яхшилик излагувчи, келгин! Эй ёмонлик излагувчи, тийилгин!”

mp3: юклаб олиш Рамазон деб номланиш сабаби ва ҳикмати; Рамазон рўзаси Ҳижратнинг иккинчи йили Бадр жанги олдидан фарз қилинди; Мўминлар энг машаққатли кунларда ҳам бемалол рўза тутадилар; Рамазонда шайтонлар занжирбанд қилинади; “Эй яхшилик излагувчи, сен келгин (баракотлар мавсумини ғанимат билгин)! Эй ёмонлик излагувчи, сен гуноҳлардан тийилгин!”. Манба: “Ислом Овози”

Олтинчи лавҳа: Ёшларга насиҳат

mp3: юклаб олиш Олийгоҳлардаги ахлоқсизликлардан шикоят; Талаба йигит ва қизларларга насиҳат; Қарздор одам қарзини ҳаром пулдан қайтарса, қарз берган одам уни қабул қилиб олиши жоизми? Масжидга ўғирлик қилиш мақсадида келаётганларни дуои бад билан огоҳ этиш; Карта ўйнаш, қизлар билан гаплашиб юриш ва ҳоказо хунук ишларнинг ҳаромлиги. Манба: “Ислом Овози” таҳририяти

Бешинчи лавҳа: Турли масалалар

mp3: юклаб олиш Фитр садақаси; Мол-мулк закоти; Закот энг яқин қариндошларга берилмайди; Исломда аёлларнинг ҳурмати улуғ; Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга биринчи бўлиб иймон келтириш аёлларга насиб бўлган; Рамазон ойи кирганини эълон қилмаган ва Исломий кўрсатувларни тўхтатиб қўйган ЎзТВ танқид остида. Манба: “Ислом Овози” таҳририяти

Тўртинчи лавҳа: Рўза тақводир

mp3: юклаб олиш Рамазон рўзаси фарз қилинган ояти карима тафсири; Рўзанинг буюк тарбияси; Рўза холис Аллоҳ учун, иймон билан, жаннатни умид қилиб тутилади. Манба: “Ислом Овози” таҳририяти

Учинчи лавҳа: Ифторлик маросимлари

mp3: юклаб олиш Ифторлик маросимлари ҳақида баъзи мулоҳазалар; Динни масхара қиладиганларнинг ифторлиги; Бидъатларнинг хатари; Манба: “Ислом Овози” таҳририяти  

Иккинчи лавҳа: Рўзанинг фойдалари

mp3: юклаб олиш Рўза ҳикматларидан бир шингил; Рўза нафақат жисмоний, балки руҳий ва ахлоқий тарбия; “Сиҳҳат тиласанг кўп ема, иззат тиласанг кўп дема”. Аллоҳнинг буюк неъматлари, уламоларнинг фазилатлари ва намоз ибодатининг зарурлиги ҳақида мезбон отахон маърузалари. Манба: “Ислом Овози” таҳририяти

Биринчи лавҳа: “Башар изламабди бесабаб илоҳ …”

mp3: юклаб олиш Коинотдаги илоҳий мўъжизалардан бир лавҳа; Аллоҳ буюрган ибодатлар инсониятнинг фойдаси учун зарур; Аллоҳ қайтарган нарсалар бутун жамият учун зарарли; Шоир айтади: Билдимки, дунёга келган кунидан Башар изламабди бесабаб илоҳ. Мен бугун қўрқмасман дин афьюнидан, Худоси йўқлардан қўрқаман бироқ … Қалб иймон билан тўлмаса уни ботил нарсалар эгаллаб олади; Ягона ҳақ дин Ислом; Исломнинг 5 устуни ҳақида қисқа маълумот; Рўзадан кўзланган мақсад. Манба: “Ислом Овози” таҳририяти  

Рамазон лавҳалари силсиласи

Ҳурматли сайтимиз ўқувчилари! Мана, хонадонларимизга орзиқиб кутилган моҳи Рамазон ойи ҳам кириб келмоқда. Парвардигор бу улуғ кунларни барча мусулмонларга муборак қилсин. Биз, иншоаллоҳ, ушбу қимматли фурсатни ғанимат билиш учун Ислом Овози саҳифамиз орқали кунора устозимиз Обидхон қори аканинг 90-йиллар тақдим этган маърузаларидан танлаб олинган “Рамазоний лавҳалар” аудиосилсиласини эътиборларингизга тақдим этиб борамиз. Аллоҳ таоло муҳтарам устозимизга шифойи комил ато этсин, тез соғайиб сафимизга қайтиб келишларини ва Ислом овозини дунёга етказишда бардавом бўлишларини насиби рўзи айласин! Манба: “Ислом Овози” таҳририяти

Сигарет чекиш ҳаром

mp3: юклаб олиш 1990 йиллар бошлари, жума маърузаси Тошкент, Тўхтабой жомеъ масжиди Сигаретдан огоҳ этиш зарур; Сигарет чекишнинг сиҳҳий, ахлоқий, ижтимоий, моддий ва бошқа турли-туман зарарлари; Сигаретнинг ҳаромлигини баён қилувчи ояту ҳадислар ва уламоларнинг фатволари; Тамаки поясига ҳатто ҳайвонлар ҳам яқинлашмайди; Сигарет кибру ҳавога чорлайди; Сигарет қотил! Манба: “Ислом Овози”