Толибон ҳаракати ҳақида нима дейсиз?

mp3: юклаб олиш    1996 йил, Тошкент * “Ислом Овози” таҳририятидан: Устозимиз Обидхон қори ака ушбу саволга берган қисқагина жавобларида Исломдаги муҳим бир қоидани эслатиб ўтадилар. Агар биз шу қоидага риоя қилиб яшасак иншоаллоҳ дунёдаги жуда кўп фитналарга алданиб қолишдан, ноўрин сўз ва амалларга тортилиб кетишдан омонда бўламиз. Аллоҳ таоло барчамизни ҳақ йўлдан адаштирмасин, умматимизга иззату ғалаба насиб этиб, икки олам бахтига муваффақ қилсин. Манба: “Ислом Овози”  

Қори ака “сулҳ” қилишлари керакмиди?

mp3: юклаб олиш   Обидхон қори, 1996 йил, Тошкент Савол: Сизга шундай тазйиқлар бўлди, бу Аллоҳнинг синови экан, Аллоҳ сиздан рози бўлсин, сизни энди яна жойингизга (Тўхтабой масжиди имомлигига) қайтаришадими? Улар шундай дейишганди …   Манба: “Ислом Овози”  

Ҳижобга қарши фитналар

mp3: юклаб олиш   Обидхон қори, 1996 йил, Тошкент Муслималарнинг шикоятлари Раҳбарлар ҳижоб ўрашга қаршилик қилишяпти; Кўп жойларда паспорт учун рўмол ўраб расмга тушганларни қабул қилишмаяпти; Муслима аёлларни масхара қилаётганларга қандай муносабатда бўлиш лозим. Манба: “Ислом Овози”  

Фарзандларнинг ҳаққини риоя қилиш ва адолатли бўлиш фарз

mp3: юклаб олиш   Обидхон қори, 1990 йиллар, Тошкент Савол: Ота-онани ҳурмат қилиш ҳақида кўп нарса бор, фарзанд ҳақидачи? Айрим ота-она болаларни ажратади, шуларга нима дейсиз? Манба: “Ислом Овози”  

“Эркаклар аëллар устидан раҳбардирлар”

mp3: юклаб олиш 2009 йил, Озодлик радиоси Озодлик: Нега Исломда аёлнинг эрга шаксиз итоат қилиши буюрилган? Обидхон қори: Масалани ташбеҳ билан тушуниш мумкин. Яъни ҳамма жойда қонун-қоида¸ тартиб-интизом бўлади. Ҳар бир ташкилотнинг ўзининг раҳбари¸ раиси¸ президенти бўлади. Раисга¸ президентга берилган ҳуқуқ оддий ишчига берилган ҳуқуқ билан бир хил бўлмайди. Бунинг ўртасида фарқ бор. Раиснинг зиммасига юклатилган вазифага қараб, унга ҳуқуқлар белгиланади. Шунга ўхшаб Исломда “оилада эркак киши раҳбар” деб тайин қилинган. Бу Аллоҳ томонидан тайинланган иш. “Эркаклар аëллар устидан раҳбардирлар”. Буни ҳеч қандай чеклов деб тушуниш керак эмас. Буни тартиб, қоида деб тушуниш керак бўлади. Нафақат исломий¸ балки ноисломий диëрларда ҳам ўзига яраша қонун-қоида бор. Аллоҳ бизга энг фойдали йўлни кўрсатган. Аëлларга ҳам эркакларга ҳам фойдали…

Гўшт ейишни ҳаром қилиб олиш жоиз эмас

mp3: юклаб олиш 1990 йиллар бошлари, жума маърузасидан лавҳа. Обидхон қори, Тошкент, Тўхтабой жомеъ масжиди. Савол: Қорилар учун гўшт емаслик афзалми? Жавоб: Қорилар учун ҳам, бошқа мусулмонлар учун ҳам гўшт ва бошқа ҳалол таомларни меъёрида тановул қилиш жоиз; Аллоҳ ҳалол қилиб берган неъматларни ман қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ; Қорилар албатта тақволи бўлишлари, ейдиган таомларин покиза ва ҳалол бўлиши янада кўпроқ таъкидланади; “Соғлом танда соғ ақл” мақолига изоҳ. Манба: “Ислом Овози”  

Баййина сураси тафсири

mp3: юклаб олиш Шайх Обидхон қори Собитхон ўғиллари – Аллоҳ шифойи комил ато этсин – 1990 йиллар бошлари, жума маърузаси Тошкент, Тўхтабой жомеъ масжиди Баййина сурасининг тафсири; Аллоҳнинг наздида мақбул бўладиган ягона дин – Ислом дини; Одам отамиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошлаб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламгача барча пайғамбарларнинг динлари Ислом бўлган; Барча мусулмон умматларнинг динлари бир, шариатлари турли бўлган; Ўтган умматларнинг шариатлари ўзларининг замонларига хос, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатлари қиёматгача давом этадиган энг мукаммал шариат; Аллоҳ таоло Қуръони каримни нозил қилиши билан Ўзининг аввалги барча китобларининг ҳукмини ўчирган; Қуръони карим энг тўғри йўлга ҳидоят этадиган мукаммал китобдир; Насронийликни ташвиқот этаётганларга қисқача раддия. Манба: “Ислом Овози”

Фатво сўраш ва фатво бериш ҳақида қисқа эслатма

mp3: юклаб олиш 2009 йил Озодлик радиосидаги мулоқотдан лавҳа Фатво омонат, Аллоҳ йўлидаги омонат, бунга Аллоҳдан қўрқадиган одамлар амал қилишади: Давлатлар ўзларининг сиёсатларини маъқуллайдиган фатволар чиқарилишини талаб қиладилар. Бунда холислик йўқолади, муфтийларга ишонч йўқолади ва мана бундан иккинчи нуқта келиб чиқади: Халқ ўртасида расмий диний идораларга ишончсизлик пайдо бўлади, одамлар ўзларининг холис муфтийларини қидиришади, фатво беришга лойиқ одам ҳам, нолойиқ одам ҳам аралашиб кетади, мана шундай яширин, махфий, норасмий йўлларда кўп хато ишлар содир бўлади. Фатво сўрамоқчи бўлган одамга тавсия: Фатвони дуч келган одамдан сўраш тўғри келмайди. Сўраладиган одам ўзининг илми билан, тақвоси билан, яхши хулқи билан танилган бўлсин. Фатво бериш жоиз бўлмайдиган ўринлардан: 1. Инсон ўзи Қуръон ва Ҳадис далилларидан ҳукм чиқаришни билмаса, (илмий) кучи…

Ийдул-Азҳо маърузаси

1990 йиллар, Қурбон ҳайити маърузаси Тошкент, Тўхтабой жомеъ масжиди Ислом дини улуғ марҳамат, улкан масъулият ва буюк мўъжиза; Мусулмонлар Аллоҳга бўлган муҳаббатлари билан азизу мукаррамдирлар; Дунё неъмати Охиратни эслатиш учун берилган имтиҳон; Уммати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунёга келишда охирги, Жаннатга киришда биринчи. mp3: юклаб олиш Манба: “Ислом Овози”

Ислом муҳаббати енгилмас куч

Шайх Обидхон қори – Аллоҳ шифойи комил ато этсин – mp3: юклаб олиш 1990 йиллар, Қурбон ҳайити маърузасидан лавҳа Тошкент, Тўхтабой жомеъ масжиди Исломнинг қудрати буюк мўъжиза; Мусулмонлар Аллоҳга бўлган муҳаббатлари билан азизу мукаррамдирлар; Ислом уммати дунёга келишда охирги, Жаннатга киришда биринчи. Манба: “Ислом Овози”