Ҳаж ибодатидан буюк ибрат

mp3: юклаб олиш 1993 йил Ҳаж сафари маърузасидан лавҳа. Тошкент, Тўхтабой жомеъ масжиди. Ҳаж машаққатлари бежиз эмас; Қиёмат даҳшатларига тайёр турайлик;   Манба: “Ислом Овози”

Фажр сураси тафсири (2-қисм)

mp3: юклаб олиш   1990 йиллар қилинган жума маърузаси. Тошкент, Тўхтабой жомеъ масжиди. (Маърузанинг аввалги ва охирги дақиқалари ёзилмай қолган. Бунинг учун бизларни маъзур тутасизлар деган умиддамиз).   Манба: “Ислом Овози”

Фажр сураси тафсири (1-қисм)

mp3: юклаб олиш 1990 йиллар бошлари, жума маърузаси Тошкент, Тўхтабой жомеъ масжиди Фажр сурасининг тафсири (1-14 оятлар); Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлиги фазилати; Арафа куни ва Ийдул-Азҳо байрами фазилати   Манба: “Ислом Овози”  

Қабрлар икки фитна орасида

mp3: юклаб олиш 1995 йил 10 ноябр, жума маърузаси. Тошкент, Тўхтабой жомеъ масжиди 1995 йил октябр ойининг тунларидан бирида Тошкентдаги Ваққос ота қабристонида 260 қабр номаълум кимсалар томонидан бузиб кетилди. Ўша атрофда яшайдиган одамлар шу кечаси бир автобус аскарлар қабристондан чиқиб кетаётганини кўришган. Орадан уч-тўрт кун ўтгач, Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасида фавқулодда мажлис ўтказилди. Қуйидаги маъруза ана шу мажлисдан кейинги жумада қилинган бўлиб, унда Исломда қабрларнинг устига тош қўйиш ҳукми баён қилинган ва бу борада чуқур кетадиганларга ҳам, қабр устидаги тошларни бузиб ташлаб, фитна қўзғайдиганларга ҳам батафсил раддия бериб ўтилган. Манба: “Ислом Овози”

Ҳаж сафаридан ибратлар

mp3: юклаб олиш 1990 йиллар бошлари, жума маърузаси.  Тошкент, Тўхтабой жомеъ масжиди. Ҳаж сурасидан бир неча ояти карималарнинг тиловат ва тафсири; Ягона Аллоҳга сиғиниш, У Зотга ҳеч қандай ширк келтирмаслик; Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга буюрган ҳаж нидоси; Каъбатуллоҳ тарихи; Ислом ғалабаси; Байтуллоҳ муҳаббати; Баъзи ҳожиларнинг аҳволлари; Мадинаи мунаввара ва Исломий Университетдан хабарлар. (Маърузанинг охирги дақиқалари ёзилмай қолган. Бунинг учун бизларни маъзур тутасизлар деган умиддамиз). Манба: “Ислом Овози”

Уламолардан берухсат иш қилиш фитна

mp3: юклаб олиш Уламолардан маслаҳат сўраб юринг ва уларга итоат қилинг; Битта хатони ислоҳ қиламан деб ўнта хатога сабабчи бўлиб қолманг; Фитна пайдо қилиш қотилликдан улкан гуноҳ! (Обидхон қорининг 1995 йил 10 ноябр, жума куни қилган маърузаларидан лавҳа) Манба: “Ислом Овози”

“Ғамгин бўлманг, албатта Аллоҳ биз билан биргадир!” (лавҳа: 12 дақиқа)

mp3: юклаб олиш “Ҳижрати Набавийя” маърузасидан фойдалар Аллоҳга тинч йўллар орқали даъват қилувчи зотларнинг сўзлари кучли таъсирга эга бўлишини билган кофирлар доимо ундан қўрқувга тушиб, унга қарши курашиб, турли-туман макр-ҳийлаларни ўйлаб топадилар; Ислом даъватчиларига қарши суиқасд уюштириш сиёсатида Қурайш кофирлари билан замонамиз золимларининг фарқи йўқ; Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган дўстларини ҳар қандай оғир ҳолатларда ҳам Ўз ҳифзу ҳимоясида асрашини кўрсатиб турадиган Зот; Аллоҳ таоло Ўз ҳифзида асрашини ваъда бериб, Ягона Ўзига таваккул қилишга буюриши билан бирга барча моддий сабабларни, имконда бўлган эҳтиёт чораларини қўллашга буюрган Зот; Мўминлар ҳақ йўлда собитқадам, бир-бирларига вафодор бўладилар, устозлар оғир кунларда ҳам талабаларнинг руҳиятларини кўтариб, Аллоҳнинг ҳамроҳлигини эслатиб, иймонларини кучайтириб турадилар; Манба: “Ислом Овози”

“Ҳанафийми, шофеъийми, ҳанбалийми, моликийми, бошқами, ҳаммаси Каъбага қараб намоз ўқияптими, иншааллоҳ жаннат …” (лавҳа: 1 дақиқа)

“Динимиз ҳақ, Исломимиз ҳақ, Аллоҳга шукрки, Аллоҳ бизни мана шу Исломга муносиб кўрибди экан … Каъбага қараб намоз ўқиётганлар, ҳанафийми, шофеъийми, ҳанбалийми, моликийми, бошқами, ҳаммаси Каъбага қараб, Маккага қараб намоз ўқияптими, иншааллоҳ камчилиги бўлса Аллоҳ кечириб, ҳаммасини жаннатга олиб кирса У Зотнинг ҳеч нарсаси камайиб қолмайди, Парвардигорнинг хазинаси ҳеч қачон тугамайдиган Зот, Аллоҳ ҳаммамизга ана шу улуғ марҳаматлардан насиб этсин”. (Обидхон қорининг маърузаларидан лавҳа – Аллоҳ у кишига шифойи комил ато этсин – ) mp3: юклаб олиш Манба: “Ислом Овози” ВатсАп гуруҳи +46 (0) 72 268 97 17

Тинч ҳаёт туфайли дунёга берилиб қолманг! (лавҳа: 4 дақиқа)

Шайх Обидхон қори – Аллоҳ таоло шифойи комил ато этсин – mp3: юклаб олиш Тинч ҳаётга чиқиб, дунёга берилиб қолаётган мусулмонларга танбеҳ Обидхон қорининг Сабр ҳақидаги маърузаларидан олинган лавҳа. Комил нусхасини Ислом Овози саҳифаси орқали эшитишингиз мумкиин Манба: “Ислом Овози” ВатсАп гуруҳи +46 (0) 72 268 97 17

Аллоҳ Ўз нурини бутун дунёга ёйгувчидир (лавҳа: 5 дақиқа)

“Ислом душманлари Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини Макка, Мадинадан бошлаб Москва, Вашингтон ва бутун дунёга етказадиган Зот” (Обидхон қорининг 1993 йил ҳаж сафаридан қайтганларида қилган маърузаларидан лавҳа) Шайх Обидхон қори – Аллоҳ шифойи комил ато этсин – mp3: юклаб олиш Манба: “Ислом Овози” ВатсАп гуруҳи +46 (0) 72 268 97 17