2006-04-09: Обидхон қори билан ББСнинг 2006 йилги суҳбати
mp3: юклаб олиш Би-би-си: Нима учун Ўзбекистондаги бошқа уламоларга эмас, балки айнан сизга босимлар ва айблаш даъволари бўлган, деб ўйлайсиз? Обидхон Назаров: Фақатгина бизга эмас, балки бошқа айрим имомларга нисбатан ҳам бундай даъволар бўлган. Сабаби, биз бор гапни, ҳақиқатни етказишга ҳаракат қилдик. Бу, албатта, баъзи бир кимсаларга ёқмаслиги табиий эди. Чунки Аллоҳ ва Расулининг сўзи унга амал қилиб яшашга иштиёқманд бўлган, иймон-эътиқоди бус-бутун инсонларгагина хуш ёқади. Би-би-си: Хўб, сиз Ўзбекистондан чиқиб кетдингиз… “Беш йил давомида Қозоғистонда, Чимкентда бўлдим”, – деб айтаяпсиз. Бу давр қийин давр бўлдими сизга? Обидхон Назаров: Алҳамдулиллоҳ , сабр қилса бўладиган, яшаса бўладиган шароит. Би-би-си: Яъни, сиз тўлиқ яшириниб яшашга мажбур бўлдингиз, шундайми? Обидхон Назаров: Шундай. Лекин кўча-кўйларда юриш, баъзи бир зарур…
2006-04-08: “Борлиқнинг моҳияти ибодатда, Аллоҳ бизни Ўзига ибодат қилиш учун яратган”
Ислом дини учун узоқ йиллар давомида ўз жони ва молини фидо қилиб келаётган, Ислом душманларининг зулму туғёнларини фош қилиб, халқимизни огоҳ қилган, бир неча йилдан буён узоқ юртларда муҳожир бўлиб яшаб келаётган, Ўзбекистон ва Ўрта Осиёда энг машҳур уламолардан бирлари шайх Обидхон қори Назаровга жорий йилнинг бошларида (22-02-2012) Ислом душманлари томонидан суиқасд уюштирилган эди. Шайх бугунга қадар шифохонада даволанаётганлари айтилмоқда, Аллоҳ таоло у кишига Ўзи шифои комил ато этсин, тез кунларда Ислом ва мусулмонларга Аллоҳ учун холисона хизмат қилишда собитқадам давом этсинлар. Шайх Обидхон қори Назаров 2006-йил Шветсия мамлакатидан бошпана олган пайтлари ББС мухбири олиб борган мулоқотда ҳар бир инсон учун жуда зарур бўлган насиҳатларни эслаб ўтган эдилар. Анашу насиҳатлардан танланган лавҳаларни ушбу саҳифамизда қайта тақдим…



