“Золимларнинг жазосини бу дунёда кўрмасак ҳам, Қиёматда албатта ҳамма нарсанинг жавоби бўлади…” (лавҳа: 3 дақиқа)

mp3: юклаб олиш   “Золимлар, зўравонлар, ноҳақ еётганлар, ноҳақ иш юрғизаётганлар, уларнинг жазосини бу дунёда кўрмасак ҳам, Қиёматда албатта ҳамма нарсанинг жавоби бўлади, деган эътиқоди бор одамгина ҳақ йўлда собитқадам тура олади …”   “Агар инсоннинг Қиёматга бўлган ишончи заиф бўлса, ҳаётининг аввалида яхши ниятли бўлса ҳам, охиригача сабр қилиб туролмасдан, золимларнинг тарафига ўтиб, золимларнинг ёрдамчиси бўлиб кетиб қолади …”   ( – Фотиҳа сурасининг тафсиридан лавҳа / шайх Обидхон қори  – Аллоҳ шифойи комил ато этсин)

“Худо деб йиғладик, дуо қилдик, лекин сўраганимизни бермади, ҳаётимизни қийин қилиб қўйди” дейдиганларга қандай жавоб берилади? (лавҳа: 8 дақиқа)

mp3: юклаб олиш “СЕНГАГИНА ИБОДАТ ҚИЛАМИЗ ВА СЕНДАНГИНА ЁРДАМ СЎРАЙМИЗ” (Фотиҳа сурасининг тафсиридан олинган лавҳа)

Камтарликнинг хорликдан фарқи “Камтарга камол, манманга завол” (лавҳа: 17 дақиқа)

mp3: юклаб олиш   “Зулм фақат подшоҳлар, президентлар ва миршабларда эмас, ҳар бир нафс эгаси борки унда зулм сифати бор, ҳеч бўлмаганда ўзига зулм қилиб туради, зулм қаердан келиб чиқади? Кибрдан келиб чиқади! Аллоҳ ҳаммамизнинг қалбимизни камтар қилсин…” “Ҳокисорликни Аллоҳ фақат: 1-Ўзи яхши кўрган; 2-Ўзи икром қилган; 3-Ўзига яқинлаштирган бандасига беради, холос! Кўпчилигимиз ўзимизинг ҳаққимизни жуда яхши кўрамиз, биродарлардан кўра ўзимизнинг ҳаққимизни устунроқ деб биламиз, бу нарса муомалаларимизда кўриниб туради, ҳаққимиздан хурсанд бўлиб кечиб кетолмаймиз, “Аллоҳ учун сиз олинг, марҳамат” деб кетишимиз осон эмас, балки жуда ҳам қийин! Қачон осон бўлади? Қачон насиб бўлади? Юқорида айтилган учта сифат бўлсагина!” ( Шайх Обидхон қори – Аллоҳ у кишига комил шифо ато этсин – ) … Манба:…

Мазлумларни ҳимоя қилиш – барчамиз учун фарз! (19 дақиқа)

mp3: юклаб олиш Манба: Ислом Овози   “Мўминлар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар”. (Тавба,71). … “Агар улар сизлардан динда ёрдам сўрасалар, бас ёрдам бериш сизларнинг зиммангизга вожиб бўлади”. (Анфол, 72). … “Кофир бўлган кимсалар бир-бирларига дўстдирлар. Агар сизлар (мўминларга) дўстлик кўрсатмасангиз, ерда фитна ва улкан фасод тарқалади”. (Анфол, 73). … Абу Ҳурайрадан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мусулмон мусулмоннинг биродари – унга зулм қилмайди, уни ташлаб қўймайди ва таҳқирламайди…” (Муслим). …   Шоир айтади: Элу юртинг омонми, Омон, сен ҳам омон бўл! Сен ҳақиқат томон бўл! Майли сен бир ёмон бўл, Лекин сен нур томон бўл, Сен адолат томон бўл! Аллоҳ таолодан хаққа ёрдам ва нусрат ато айлашини сўраб қоламиз.

Адолат фойдаларидан бир шингил (лавҳа: 4 дақиқа)

mp3: юклаб олиш Манба: Ислом Овози

Рафиқ қорини отиб кетганларга ва барча золимларга насиҳат (лавҳа: 20 сония)

20 сония ичида ҳукумат жиноятларини фош қилиш, террорчилар кимлигини кўрсатиб қўйиш ва ҳеч ким рад қилолмайдиган ҳақиқатларни гапириб бериш имкони борми? 2006 йил Рафиқ қори раҳимаҳуллоҳни отиб кетилишига нисбатан Обидхон қори ББС да билдирган муносабатларидан олинган лавҳа Манба: Би-би-си mp3: юклаб олиш  

Динни адолатли уламолар кўтарадилар (лавҳа: 2 дақиқа)

mp3: юклаб олиш Манба: Ислом Овози  

Тавҳид ва адл (лавҳа: 3 дақиқа)

mp3: юклаб олиш Манба: Ислом Овози

Одил сиёсат кимга керак? (лавҳа: 3 дақиқа)

mp3: юклаб олиш Манба: Ислом Овози  

Ислом уламоларига Ислом душманларининг муносабати (лавҳа: 6 дақиқа)

(Ёсин сураси тафсиридан бир лавҳа – Шайх Обидхон қори – Аллоҳ у кишига шифои комил ато этсин – 1990-йиллар Тошкент шаҳри Тўхтабой масжидидаги Жума мавъизаларидан) mp3: юклаб олиш   –          Аллоҳнинг элчиларини одамлар ҳамма вақт ҳам тўғри қабул қилаверган эмас. Ҳозир ҳам пайғамбарларнинг ўринбосарлари бўлган уламоларнинг сўзлари айтилса уларга қаршилик қиладилар, уларнинг иззат-нафсларига тегиб кетади, бундай сўзларга сабр-тоқатлари чидамайди. Ўзлари бир неча ўн йиллардан буён мусулмонларни қатағон қилишиб, турли туман туҳматлар ёғдириб, яна жим ўтираверадиларку, лекин “Исломга даъват қилиш керак, одамларни Динга чақириш керак, одалмар намоз ўқишсин, ибодат қилсинлар, бу халқ учун ҳам ватан учун ҳам миллат учун ҳам жуда зарурий нарса…” деб айтилса алакимларнинг иззат-нафсига тегиб кетса, бу қандай гап?! –          … –          Аллоҳ…