Ислом уламоларига Ислом душманларининг муносабати (лавҳа: 6 дақиқа)

(Ёсин сураси тафсиридан бир лавҳа – Шайх Обидхон қори – Аллоҳ у кишига шифои комил ато этсин – 1990-йиллар Тошкент шаҳри Тўхтабой масжидидаги Жума мавъизаларидан)

mp3: юклаб олиш

 

–          Аллоҳнинг элчиларини одамлар ҳамма вақт ҳам тўғри қабул қилаверган эмас. Ҳозир ҳам пайғамбарларнинг ўринбосарлари бўлган уламоларнинг сўзлари айтилса уларга қаршилик қиладилар, уларнинг иззат-нафсларига тегиб кетади, бундай сўзларга сабр-тоқатлари чидамайди. Ўзлари бир неча ўн йиллардан буён мусулмонларни қатағон қилишиб, турли туман туҳматлар ёғдириб, яна жим ўтираверадиларку, лекин “Исломга даъват қилиш керак, одамларни Динга чақириш керак, одалмар намоз ўқишсин, ибодат қилсинлар, бу халқ учун ҳам ватан учун ҳам миллат учун ҳам жуда зарурий нарса…” деб айтилса алакимларнинг иззат-нафсига тегиб кетса, бу қандай гап?!

–         

–          Аллоҳ таоло: “Майли, бандаларим! Сизлар хафа бўлманглар, бу қадимдан бўлиб келган, Худони сўзини айтганларга, холис туриб даъват қилганларга бу суннат, пайғамбарларга азиятлар бўлган” деган маънода ушбу ҳикояларни зикр қилияпти. Шунинг учун ҳам халқ “Ҳақни айтсанг урарлар, хушомадни суярлар”деб бежизга айтмаган…

–         

–          Ислом душманларининг Ислом аҳлига таҳдидлари ва азиятлари қадим замонлардан бўлиб келган

–         

–          “Биз сизларга Аллоҳни эслатганимиз учун бизни ўлдирамиз деяпсизларми? Биз сизларга ёмонлик раво кўриётганимиз йўқ-ку ! Худони айтганини қилинглар, ибодатга келинглар, деганимиз учун бизни ўлдирамиз деяпсизларми? Ўғирлик қилган бўлмаса, муттаҳамлик қилган бўлмаса, ундай жиноятларни қилаётганларга бир нарса деёлмасдан, уларга кучи етмасдан, Аллоҳнинг йўлига киринглар, ибодат қилинглар, дин тарқалсин, Ислом ривож топсин, дунёда тинчлик бўлсин, ҳамма бир-бирига меҳр-оқибатли бўлсин, эътиқод ҳоким бўлсин, деган сўзни айтадиганлардан аламингларни оласизларми-а ?!

–          Шу “Иймонга келинглар” деганимизми бизнинг айбимиз, бизнинг гуноҳимиз? Шунинг шунчалик қиласизларми ?!

Улашинг
Leave A Comment