Обидхон қорининг кўз ёшлари тўкилган дуо ва такбирлар (лавҳа: 6 дақиқа)

(Шайх Обидхон қори – Аллоҳ у кишига шифои комил ато этсин – 1990-йилнинг Рамазон ҳайитидаги хутбаларидан олинган лавҳа)

mp3: юклаб олиш

Аллоҳ таоло сиз билан биздек ожизларни, биздек гуноҳкорларни ҳам дуоларини қабул этсин, устимизда турган баъзи бир ҳолатларни Аллоҳ Ўзи кўтарсин, мусулмонларнинг ишларига Парвардигоро Ўзинг ривож бергин…

Ичимизда Динини унитиб қўйган, иймонини сотиб қўйганларга Ўзинг инсоф бергин…

Охиратда Пайғамбаримиз, боболаримиз билан кўришганда юзлари қаро бўладиган эмас, балки юзлари ёруғ бўлиб, манашу Дин йўлида, иймон билан, эътиқод билан борган, иймонли кишилар қаторида бўлишимизни бизга ҳам насиб этгин…

Нафс балосидан, шайтонни қўллигидан, ярамас иймонсиз йўллардан бизнинг халқимизни Парвардигор Ўзинг қутқаргин…

Фарзандларимиз, зурриётларимиз ҳаммалари иймонлик, намоз ўқийдиган, ибодат қиладиган, фақат Аллоҳни деб яшайдиган одамлар бўлишларини Ўзинг насиб этгин…

Улашинг
Leave A Comment