“Ислом Овози”: Барча яхши ниятли мусулмонлардан Обидхон қори акамизнинг ҳақларига Аллоҳдан шифо сўраб дуо қилишларини илтимос қиламиз
بسم الله الرحمن الرحيم
“Ислом овози” таҳририятидан
Кеча, 22 феврал куни маҳаллий вақт билан соат 12:30лар атрофида устозимиз Обидхон қори акага номаълум шахслар томонидан суиқасд уюштирилди. Бу ҳодиса қори ака яшайдиган бинонинг кириш йўлагида, у киши пешин намозига чиқиб кетаётган вақтларида содир этилган.
Ҳозирда устоз касалхонада шифокорлар назорати остида қолмоқдалар. Шифокорларга кўра, қори аканинг ҳозирги ҳолатлари барқарор.
Айни пайтда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тергов-қидирув ишлари олиб борилаяпти. Тергов манфаатлари ва қори аканинг хавфсизликларидан келиб чиққан ҳолда биз ҳозирда бошқа қўшимча маълумотлар бера олмаймиз.
Яна шуни ҳам алоҳида таъкидламоқчимизки, содир бўлган ҳодисанинг гувоҳлари бўлмаган. Оммавий ахборот воситаларидаги ҳамма хабарлар ҳам ҳақиқатга мувофиқ эмас.
Биз устоз Обидхон қори аканинг шогирд ва мухлисларидан, қолаверса барча яхши ниятли мусулмонлардан қори акамизнинг ҳақларига Аллоҳдан шифо сўраб дуо қилишларини илтимос қиламиз. Аллоҳ таоло у кишининг тез кунларда соғайиб кетишларини насиб этсин ва золиму мунофиқларга Ўзи кифоя қилсин.
23/02/12
“Ислом овози” таҳририяти