“Сифатус-сафваҳ” китоби: 70-дарс

Зайд бин Ҳориса розияллоҳу анҳунинг сийратлари (биринчи қисм):

– Зайд бин Ҳориса розияллоҳу анҳунинг исму насаблари;

– Зайд бин Ҳориса розияллоҳу анҳу ёшлик чоғларида асирликка тушиб, қул сифатида сотилиб, охир оқибат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга совға этилишлари;

– Ҳориса ўзининг ўғли Зайдни озод қилиб олиш мақсадида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келиши, Зайд Росулуллоҳу соллаллоҳу алайҳи ва салламни ташлаб кетишдан бош тортиши ва шу аснода рўй берган ибратли воқеалар;

– Росулуллоҳу соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбатуллоҳ ичида туриб, ҳозир бўлган барча арабларга юзланиб: “Зайд менинг ўғлим, қул эмас, менинг меросхўр фарзандим” деган маъноларни эълон қилишлари;

– Ислом дини келгандан сўнг ҳар бир шахсни ўзининг асл отасига нисбат беришга буюрилиб, насл-насабни ўзгартириш қатъий ҳаром қилиниши ва Зайд бин Ҳориса розияллоҳу анҳуга бошқа фазилат насиб бўлиши.

mp3: юклаб олиш

real:  юклаб олиш

Улашинг

التعليقات مغلقة.