Устозимиз Абдулҳаким қори ота лозим тутган йўл

Улуғ устозимиз, устозларимизнинг устози, Ўрта осиёнинг 15-ҳижрий асрдаги мужаддид уламоси, коммунист-мулҳидларни қаҳр этган шайх Абдулҳаким қори ота-раҳматуллоҳи алайҳи-вафотларидан сўнг BBCUzbek.com веб саҳифаси 1992 йил ўтказилган мулоқотдан олинган қисқа ва мухтасар бир лавҳани нашр қилди.

Бу тарихий лавҳа барча инсонлар учун, хусусан жаннат йўлига отланган толиби илмлар учун катта аҳамиятга эга бўлганлиги туфайли ўзмизнинг сайтимизда ҳам раббоний васият сифатида нашр қилишни маъқул кўрдик.

Шу муносабат билан барча биродарларимизга мурожаат қилиб айтамизки, мана шундай улуғ зотларнинг қиммат баҳо насиҳатларини ўз ичига олган видео-аудио тасмаларни қидириб, топиб, омонатдор қўлларда саломат сақлаб, бизга ҳам нусхаларидан юборишларини илтимос қилиб қоламиз.

 

Видео файлни юклаш: Юклаб олиш

Улашинг

التعليقات مغلقة.