“Сифатус-сафваҳ” китоби: 87-дарс

Абдуллоҳ бин Масъуд розияллоҳу анҳунинг сийратлари (тўққизинчи қисм):

(Бу дарс 2009-04-24 санада ўтилган)

– Абдуллоҳ бин Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари ва насиҳатларидан намуналар (давоми);

– “Аллоҳ Ўзининг илми, адолати ва ҳикматига биноан, бахту саодатни, шодхуррамликни Аллоҳга тўла ишонч билан, Аллоҳнинг тақдирига мукаммал розилик билан яшашга боғлаб қўйди, ғамташвиш ғамгинлигу хафалик (бахтсизлик ва изтироб)ни эса, Аллоҳга ишонмаслик, Аллоҳдан норизо бўлиб яшашлик билан боғлиқ қилиб қўйди.

– “Намоз ўқиётган бўлсанг, демак сен Подшоҳнинг дарвозасидасан, Подшоҳ даврозасига етганлар учун эшиклар очилур”.

– “Инсон гуноҳга қўл уруши туфайли ўрганган илмини ҳам унутади”.

– “Илм булоқлари, ҳидоёт чироқлари, манзилни лозим тутувчи, кийимлари эски бўлса ҳам қалблари янги, осмон аҳлида таниқли, ер аҳли орасида нотаниш бўлинглар!”.

mp3: юклаб олиш

real:  юклаб олиш

Улашинг

التعليقات مغلقة.