5 – суҳбат: Рўзани бузадиган нарсалар ва рўзани бузмайдиган баъзи амаллар

Биринчи мавзу: Рўзани бузадиган нарсалар 7 қисмга бўлинади.

Иккинчи мавзу: Баъзилар рўзани бузади деб ўйлайдиган, аммо рўзага зарар қилмайдиган амаллар.

Рўзани бузадиган нарсалар:

1. Жимоъ (жинсий алоқа); Кимки Рамазон рўзасини жимоъ билан бузса жуда катта гуноҳ қилган бўлади, у инсонга 3 та нарса фарз бўлади: Биринчидан: Дарҳол тавба қилиш; Иккинчидан: Рамзондан кейин шу кун рўзасининг қазосини тутиб бериш; Учинчидан: Каффорат тўлаш. (Бир қул озод қилиш, агар қул бўлмаса 2 ой кетма кета рўза тутиб бериш, агар бунга ҳам ожиз бўлса 60 та мискинга бир кунлик таомини бериш).
2. Манийни чиқариш; бу ҳам катта гуноҳ, кимки Рўзасини шундай йўл билан бузиб қўйса, дарҳол тавба қилиши, Рамазондан кейин ўша кун қазосини тутиб бериши шарт бўлади.
3. Емоқ-Ичмоқ; Кимки Рамазон рўзасини шундай бузса, бу ҳам катта гуноҳ қилган бўлади, дарҳол тавба қилиши, Рамазондан кейин ўша кун қазосини тутиб бериши шарт бўлади.
4. Еб-ичиш ҳукмига кирадиган нарсалар; булар ҳам рўзани бузади.
5. Ҳижома (қон олдириш); бу ҳам рўзани бузади.
6. Ўзини қайт қилдириш ҳам рўзани бузади.
7. Ҳайз ва нифос қони чиқиши; Ҳайз кўрган аёл ёки нифосдаги аёл рўза тутиши жоиз эмас, неча кун рўза тутмаса, Рамазондан кейин ўшанча кун қазо рўза тутиб беради.

Бу нарсалар (ҳайз ва нифосдан ташқари) рўзани бузиши учун 3 та шарт бор:

1. Рўзани бузадиган нарса эканини билиши;
2. Рўза экани ёдида бўлиши;
3. Биров уни рўзани бузишга мажбур қилиб зўрламаган бўлиши.

Рўзани бузмайдиган амаллардан:

1. Кўзга сурма қўйиш, кўзга ёки қулоққа дори қуйиш;
2. Таомнинг таъмини зарур ҳожат бўлса татиб кўриш;
3. Атир сепиш ва ҳидлаш;
4. Оғиз ва бурун чайқаш, лекин чуқур чайқамаслик шарти билан;
5. Мисвок билан оғизни поклаш;
6. Чўмилиш.
Валлоҳу Аълам.

mp3: юклаб олиш

real:  юклаб олиш

Улашинг

التعليقات مغلقة.