“Сифатус-сафваҳ” китоби: 7-дарс
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларининг давоми:
1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оналари Омина вафотидан кейин у зотни боболари Абдулмутталиб ўз кафолатига олади;
2. Кўп ўтмасдан Абдулмутталиб ҳам вафот қилади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам 8 ёшларида Абдулмутталиб ажали яқинлашганини билиб ўзининг ўғли Абу Толибни чақириб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга яхши қарашни васият қилиб кетади;
3. Абу Толиб ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўз кафолатига олиб жуда яхши ҳурмат ва ҳимоя билан боқади;
4. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам 12 ёшларида амакилари Абу Толиб билан Шом сафарида Таймо деган жойда бўлган қиссалари;
5. Таймодаги “Буҳайро” исмли яҳудий олим Муҳаммад (алайҳиссалоту вассалом) келажакда Пайғамбар бўлишларини сезишлиги ва Абу Толибни “Яҳудлардан эҳтиёт бўл” деб огоҳлантириши;
6. Таймодаги яҳудийлардан баъзилари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб қолиб ўлдириб юбориш учун Буҳайродан маслаҳат сўраганларида Буҳайро уларни бу ишдан қаттиқ қайтариши.
mp3: юклаб олиш
real: юклаб олиш