“Сифатус-cафваҳ” китоби: 37 – дарс

Абу бакр Ас-Сиддиқ розияллоҳу анҳу сийратларининг давоми:

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлим тўшагида ётган кунлари Оиша ва Ҳафса оналаримиз Абу бакр ўрнига Умар имомликка ўтишларини таклиф қилишганда У зот ғазаблари чиқиб “Абу бакр имомликка ўтсин” деб қатъий туришлари;

2. Абу бакр имом бўлиб турган пайтлари Пайғамбаримиз келиб Абу бакрнинг чап тарафида ўтириб намоз ўқишлари, Абу бакр Пайғамбаримизга, орқадаги саҳобалар эса Абу бакрга иқтидо қилиб ўқишлари;

3. Саҳобаи киромлар шунга ўхшаш қиссалардан Абу бакр Расулуллоҳнинг ҳалифаси бўлиши лозим эканини тушуниб етишлари;

4. Пайғамбаримиз Абу бакрнинг хайри эҳсонларини улуғлаб айтган сўзлари;

5. Жибрил алайҳиссалом Пайғамбаримиз орқали Абу бакрга Аллоҳнинг саломини етказишлари;

6. “Келаси йил сизни тополмасам кимга мурожаат қилай?” деган аёлга Пайғамбаримиз “Абу бакрга мурожаат қилгин” дейишлари;

7. Умар бин Хаттоб Абу бакрнинг пешоналарини ўпиб ҳурмат қилишлари;

8. Усома бин Зайд ғазотидан лавҳалар ва ҳикматлар.

mp3: юклаб олиш

real:  юклаб олиш

Улашинг

التعليقات مغلقة.