Ийдул-Азҳо одоблари (17 дақиқа)
(Шайх Обидхон қори – Аллоҳ у кишига шифойи комил ато этсин – Азҳо байрамида тақдим этган қисқа мавъизалари) mp3: юклаб олиш Ийд сўзининг маъноси; Ийд намози ва такбирлар; Қурбонлик; Ийд одоблари; Нашид ёки қўшиқ айтиш; Ҳабашаларнинг ўйинлари; Динни улуғлаган ўзини улуғлайди (Манба: Ислом Овози)
Обидхон қорининг кўз ёшлари тўкилган дуо ва такбирлар (лавҳа: 6 дақиқа)
(Шайх Обидхон қори – Аллоҳ у кишига шифои комил ато этсин – 1990-йилнинг Рамазон ҳайитидаги хутбаларидан олинган лавҳа) mp3: юклаб олиш Аллоҳ таоло сиз билан биздек ожизларни, биздек гуноҳкорларни ҳам дуоларини қабул этсин, устимизда турган баъзи бир ҳолатларни Аллоҳ Ўзи кўтарсин, мусулмонларнинг ишларига Парвардигоро Ўзинг ривож бергин… Ичимизда Динини унитиб қўйган, иймонини сотиб қўйганларга Ўзинг инсоф бергин… Охиратда Пайғамбаримиз, боболаримиз билан кўришганда юзлари қаро бўладиган эмас, балки юзлари ёруғ бўлиб, манашу Дин йўлида, иймон билан, эътиқод билан борган, иймонли кишилар қаторида бўлишимизни бизга ҳам насиб этгин… Нафс балосидан, шайтонни қўллигидан, ярамас иймонсиз йўллардан бизнинг халқимизни Парвардигор Ўзинг қутқаргин… Фарзандларимиз, зурриётларимиз ҳаммалари иймонлик, намоз ўқийдиган, ибодат қиладиган, фақат Аллоҳни деб яшайдиган одамлар бўлишларини Ўзинг насиб этгин…
Энг тўғри ва энг гўзал сўз (лавҳа: 2 дақиқа)
(Шайх Обидхон қори – Аллоҳ у кишига шифои комил ато этсин – 1990-йилнинг Рамазон ҳайитидаги хутбаларидан олинган лавҳа) mp3: юклаб олиш أعوذ بالله من الشيطان الرجيم. بسم الله الرحمن الرحيم. {وَمَنْ أَحْسَنُ قَوْلًا مِمَّنْ دَعَا إِلَى اللَّهِ وَعَمِلَ صَالِحًا وَقَالَ إِنَّنِي مِنَ الْمُسْلِمِينَ} [فصلت: 33] Фуссилат сурасининг 33-ояти тафсири: Бу дунёда Аллоҳ таолонинг йўлига чақирадиган, Исломга даъват этадиган, Қуръонга тарғиб этадиган инсонлардан ҳам кўра тўғрироқ сўзлик, чиройлироқ сўз айтадиган, ҳақиқатгўй одам бормикин ?! Дунёда энг ҳақгўй одам, энг тўғри сўз одам, ҳамма ерда иншааллоҳ мақбул бўладиган сўзни айтадиган одам бу Аллоҳнинг Йўлига чақирадиган одамлардирлар. Улар Аллоҳ таолонинг йўлига чақириш билан бир қаторда ўзлари Яратган Парвардигорнинг буйруқларини бажарадилар, намоз ўқийдилар, рўза тутадилар, Қуръони карим тиловатини…
Энг зарур насиҳат: Аллоҳнинг ҳақиқий бандаси қандай яшайди? (лавҳа: 12 дақиқа)
(Шайх Обидхон қори – Аллоҳ у кишига шифои комил ато этсин – 1990-йиллар Тошкент шаҳри Тўхтабой масжидидаги Жума мавъизаларидан олинган лавҳа) mp3: юклаб олиш “… Дин фақатгина масжидда ёки жойнамоз устида эмас, Дин ҳамма ерда дин, Аллоҳ таоло осмонда ҳам Худо, ерда ҳам Худо. Ҳамма осмон жисмлари Аллоҳнинг айтганини бажарияпти…” “Эй инсонлар, сизлар бу осмондаги улкан сайёралар олдида нима деган одамсизлар?! Олам яралгандан бери сизларга ўхшаганлардан қанчаси келиб кетияпти?! Зўравонлар, манмансираганлар, катталару кичиклар, олимлару омилар… Уларнинг умри бу бир қуёшнинг умри олдида нима деган сўз?!..” “Бу улкан жисмлар, ҳатто ақл уларнинг катталигини ҳисоб-китоб қилишдан ожиз қоладиган сайёраларнинг барча барчаси Аллоҳга бўйсунган! Уларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг чизиғидан юрияпти! Уларнинг яралганига миллион ёки миллиярд йил бўлган-бўлмаганини …
Тиловати Қуръон фазилатлари ва одамларнинг аҳволи
mp3: юклаб олиш 1990 йиллар бошлари, жума маърузаси Тошкент, Тўхтабой жомеъ масжиди Устозимиз ушбу маърузаларида Қуръони каримни ҳар бир мусулмон киши ўзи тиловат қилишни билиши ва унга амал қилиши зарурлиги баён қилинган. Совет ҳукуматининг динга қарши олиб борган қатағон сиёсати туфайли мазлум халқимиз ачинарли аҳволга тушиб қолган эдилар. Аллоҳнинг мадади ва тавфиқи ила Қори аканинг маърузалари кўпчиликни уйғотган, уларнинг қалблари ва амаллари ислоҳ бўлишига сабаб бўлган. Мавъизанинг якунида Қори аканинг Каҳф сурасининг охирги оятларига қилган гўзал тиловатлари ва дуолари илова қилинган. Аллоҳ таоло устозимизга шифойи комил ато этсин ва барчамизни у кишининг илмларидан узоқ йиллар баҳраманд бўлишга муваффақ айласин … Манба: “Ислом Овози”
Масад сурасининг тафсири
mp3: юклаб олиш 1990 йиллар бошлари, жума маърузаси Тошкент, Тўхтабой жомеъ масжиди Масад сурасининг тафсири; “Дин давлатдан айри” деган қонунни баҳона қилиб, “армияда намоз ўқиш мумкин эмас”, деган ҳарбий мулозимга раддия; Ғазабни қандай босиш мумкин? Исломга қарши ноҳақликлар қаршисида нима қилишимиз керак? Қариндошлар орасидаги келишмовчиликларга қандай муносабат билдирилади? “Аёллар ҳикмати” деган китобнинг хурофотлари ҳақида бир оғиз сўз; Суҳбат якунида ўқиладиган “Каффоратул-мажлис” дуоси. “Ислом Овози”
Кавсар сурасининг тафсири
Шайх Обидхон қори Собитхон ўғли 1990 йиллар бошлари, жума маърузаси Тошкент, Тўхтабой жомеъ масжиди • Кавсар сурасининг тафсири; • Савол-жавоблар. mp3: юклаб олиш Манба: “Ислом Овози”
Моъувн сурасининг тафсири
mp3: юклаб олиш 1990 йиллар бошлари, жума маърузаси Тошкент, Тўхтабой жомеъ масжиди Моъувн сурасининг тафсири; Савол-жавоблар; Манба: “Ислом Овози”
Оятул-Курсий тафсири
mp3: юклаб олиш 1990 йиллар бошлари, жума маърузаси Тошкент, Тўхтабой жомеъ масжиди Бақара сураси, 255-оят 1. Аллоҳ – Ундан ўзга ҳеч бир худо бўлмаган Ягона илоҳдир; 2. У Зот Абадий Тирик ва Қайюмдир; 3. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди; 4. Осмонлар ва ердаги бор нарсалар Уники; 5. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) У Зотнинг изнисиз шафоат қила олмайди; 6. Аллоҳ уларнинг (барча халойиқнинг) олдиларидаги ва ортларидаги бор нарсани билиб туради; 7. Улар (бандалар) Аллоҳнинг илмидан ҳеч қандай маълумотга эга бўла олмайдилар, фақатгина Унинг Ўзи хоҳлаган нарсаларнигина биладилар; 8. У Зотнинг Курсиси осмонлар ва ерни қамраган; 9. Бу икки нарсани (осмонлар ва ерни) ҳифзу-ҳимояда сақлаб туриш Уни қийнамайди; 10. У Юксак ва Буюкдир. Манба: “Ислом…
Фотиҳа сурасининг тафсири (2-қисм)
mp3: юклаб олиш 1990 йиллар бошлари, жума маърузаси Тошкент, Тўхтабой жомеъ масжиди – Фотиҳа сурасининг исмларидан яна Намоз, Қуръоннинг асоси, Руқя, Воқия ва Кофия сураси; – Мушриклар Аллоҳ таолонинг “Ар-Рабб” – Парвардигор эканига иймон келтирсалар ҳам, У Зотга ширк келтирганликлари, Қиёматга ишонмаганликлари ва Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга эргашмаганликлари туфайли Аллоҳ таоло уларни кофирлар деб номлади; – Аллоҳ таолонинг исм-сифатларини яхши ўрганиш ва доимо ёдда сақлаш аҳамияти; – Аллоҳ таоло Ўз бандаларига чексиз меҳрибонлиги туфайли уларни энг тўғри йўлга ҳидоят қиладиган китоб – Қуръони каримни нозил қилди ва бу буюк каломини Ўзининг “Раҳмон ва Раҳийм” исмлари билан бошлади; – Яҳудий ва Насронийлар Аллоҳнинг каломини ва динини ўзгартириб, У Зотга туҳматлар қилиб, ботил сифатларни нисбат…







