Фотиҳа сурасининг тафсири (2-қисм)
mp3: юклаб олиш
1990 йиллар бошлари, жума маърузаси
Тошкент, Тўхтабой жомеъ масжиди
– Фотиҳа сурасининг исмларидан яна Намоз, Қуръоннинг асоси, Руқя, Воқия ва Кофия сураси;
– Мушриклар Аллоҳ таолонинг “Ар-Рабб” – Парвардигор эканига иймон келтирсалар ҳам, У Зотга ширк келтирганликлари, Қиёматга ишонмаганликлари ва Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга эргашмаганликлари туфайли Аллоҳ таоло уларни кофирлар деб номлади;
– Аллоҳ таолонинг исм-сифатларини яхши ўрганиш ва доимо ёдда сақлаш аҳамияти;
– Аллоҳ таоло Ўз бандаларига чексиз меҳрибонлиги туфайли уларни энг тўғри йўлга ҳидоят қиладиган китоб – Қуръони каримни нозил қилди ва бу буюк каломини Ўзининг “Раҳмон ва Раҳийм” исмлари билан бошлади;
– Яҳудий ва Насронийлар Аллоҳнинг каломини ва динини ўзгартириб, У Зотга туҳматлар қилиб, ботил сифатларни нисбат бериб юборганликларига мисол;
– Охиратга иймон келтириш аҳамияти ва самараси буюклиги учун ҳам Қуръони каримнинг энг биринчи таълимотларидан бири Қиёматни эслатиш бўлган;
– Охиратга иймон келтирган мўминлар Ягона Аллоҳнинг Ўзига сиғиниб, бу дунё қулликларидан озод бўлиб, ҳақиқий саодат ва шижоат билан яшайдилар;
– “Худо деб йиғладик, дуо қилдик, лекин сўраганимизни бермади, ҳаётимизни қийин қилиб қўйди” дейдиганларга жавоб;
– Аввал Ягона Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилиб, кейин Унинг Ягона Ўзидан барча тилакларимизни сўраймиз;
– Энг муҳим тилак Аллоҳ таолодан тўғри йўлга ҳидоят қилишини сўрашдир;
– Ҳақ йўлни топиб, унда собитқадам юриш учун илм ва ақлнинг ўзи етарли эмас, файласўфлар ақлли эди, аммо уларнинг кўпчилиги кофир бўлиб ўтди;
– Номи Ислом бўлган мусулмонлар ҳам турли-туман фирқаларга бўлиниб кетдилар;
– Фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобий киромларнинг йўлларини лозим тутган тоифа – Аҳли Суннат тоифаси нажот топадилар.