Одил сиёсат кимга керак? (лавҳа: 3 дақиқа)
mp3: юклаб олиш Манба: Ислом Овози
Ислом уламоларига Ислом душманларининг муносабати (лавҳа: 6 дақиқа)
(Ёсин сураси тафсиридан бир лавҳа – Шайх Обидхон қори – Аллоҳ у кишига шифои комил ато этсин – 1990-йиллар Тошкент шаҳри Тўхтабой масжидидаги Жума мавъизаларидан) mp3: юклаб олиш – Аллоҳнинг элчиларини одамлар ҳамма вақт ҳам тўғри қабул қилаверган эмас. Ҳозир ҳам пайғамбарларнинг ўринбосарлари бўлган уламоларнинг сўзлари айтилса уларга қаршилик қиладилар, уларнинг иззат-нафсларига тегиб кетади, бундай сўзларга сабр-тоқатлари чидамайди. Ўзлари бир неча ўн йиллардан буён мусулмонларни қатағон қилишиб, турли туман туҳматлар ёғдириб, яна жим ўтираверадиларку, лекин “Исломга даъват қилиш керак, одамларни Динга чақириш керак, одалмар намоз ўқишсин, ибодат қилсинлар, бу халқ учун ҳам ватан учун ҳам миллат учун ҳам жуда зарурий нарса…” деб айтилса алакимларнинг иззат-нафсига тегиб кетса, бу қандай гап?! – … – Аллоҳ…
Ийдул-Азҳо одоблари (17 дақиқа)
(Шайх Обидхон қори – Аллоҳ у кишига шифойи комил ато этсин – Азҳо байрамида тақдим этган қисқа мавъизалари) mp3: юклаб олиш Ийд сўзининг маъноси; Ийд намози ва такбирлар; Қурбонлик; Ийд одоблари; Нашид ёки қўшиқ айтиш; Ҳабашаларнинг ўйинлари; Динни улуғлаган ўзини улуғлайди (Манба: Ислом Овози)
Обидхон қорининг кўз ёшлари тўкилган дуо ва такбирлар (лавҳа: 6 дақиқа)
(Шайх Обидхон қори – Аллоҳ у кишига шифои комил ато этсин – 1990-йилнинг Рамазон ҳайитидаги хутбаларидан олинган лавҳа) mp3: юклаб олиш Аллоҳ таоло сиз билан биздек ожизларни, биздек гуноҳкорларни ҳам дуоларини қабул этсин, устимизда турган баъзи бир ҳолатларни Аллоҳ Ўзи кўтарсин, мусулмонларнинг ишларига Парвардигоро Ўзинг ривож бергин… Ичимизда Динини унитиб қўйган, иймонини сотиб қўйганларга Ўзинг инсоф бергин… Охиратда Пайғамбаримиз, боболаримиз билан кўришганда юзлари қаро бўладиган эмас, балки юзлари ёруғ бўлиб, манашу Дин йўлида, иймон билан, эътиқод билан борган, иймонли кишилар қаторида бўлишимизни бизга ҳам насиб этгин… Нафс балосидан, шайтонни қўллигидан, ярамас иймонсиз йўллардан бизнинг халқимизни Парвардигор Ўзинг қутқаргин… Фарзандларимиз, зурриётларимиз ҳаммалари иймонлик, намоз ўқийдиган, ибодат қиладиган, фақат Аллоҳни деб яшайдиган одамлар бўлишларини Ўзинг насиб этгин…
Энг тўғри ва энг гўзал сўз (лавҳа: 2 дақиқа)
(Шайх Обидхон қори – Аллоҳ у кишига шифои комил ато этсин – 1990-йилнинг Рамазон ҳайитидаги хутбаларидан олинган лавҳа) mp3: юклаб олиш أعوذ بالله من الشيطان الرجيم. بسم الله الرحمن الرحيم. {وَمَنْ أَحْسَنُ قَوْلًا مِمَّنْ دَعَا إِلَى اللَّهِ وَعَمِلَ صَالِحًا وَقَالَ إِنَّنِي مِنَ الْمُسْلِمِينَ} [فصلت: 33] Фуссилат сурасининг 33-ояти тафсири: Бу дунёда Аллоҳ таолонинг йўлига чақирадиган, Исломга даъват этадиган, Қуръонга тарғиб этадиган инсонлардан ҳам кўра тўғрироқ сўзлик, чиройлироқ сўз айтадиган, ҳақиқатгўй одам бормикин ?! Дунёда энг ҳақгўй одам, энг тўғри сўз одам, ҳамма ерда иншааллоҳ мақбул бўладиган сўзни айтадиган одам бу Аллоҳнинг Йўлига чақирадиган одамлардирлар. Улар Аллоҳ таолонинг йўлига чақириш билан бир қаторда ўзлари Яратган Парвардигорнинг буйруқларини бажарадилар, намоз ўқийдилар, рўза тутадилар, Қуръони карим тиловатини…
Энг зарур насиҳат: Аллоҳнинг ҳақиқий бандаси қандай яшайди? (лавҳа: 12 дақиқа)
(Шайх Обидхон қори – Аллоҳ у кишига шифои комил ато этсин – 1990-йиллар Тошкент шаҳри Тўхтабой масжидидаги Жума мавъизаларидан олинган лавҳа) mp3: юклаб олиш “… Дин фақатгина масжидда ёки жойнамоз устида эмас, Дин ҳамма ерда дин, Аллоҳ таоло осмонда ҳам Худо, ерда ҳам Худо. Ҳамма осмон жисмлари Аллоҳнинг айтганини бажарияпти…” “Эй инсонлар, сизлар бу осмондаги улкан сайёралар олдида нима деган одамсизлар?! Олам яралгандан бери сизларга ўхшаганлардан қанчаси келиб кетияпти?! Зўравонлар, манмансираганлар, катталару кичиклар, олимлару омилар… Уларнинг умри бу бир қуёшнинг умри олдида нима деган сўз?!..” “Бу улкан жисмлар, ҳатто ақл уларнинг катталигини ҳисоб-китоб қилишдан ожиз қоладиган сайёраларнинг барча барчаси Аллоҳга бўйсунган! Уларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг чизиғидан юрияпти! Уларнинг яралганига миллион ёки миллиярд йил бўлган-бўлмаганини …
Тиловати Қуръон фазилатлари ва одамларнинг аҳволи
mp3: юклаб олиш 1990 йиллар бошлари, жума маърузаси Тошкент, Тўхтабой жомеъ масжиди Устозимиз ушбу маърузаларида Қуръони каримни ҳар бир мусулмон киши ўзи тиловат қилишни билиши ва унга амал қилиши зарурлиги баён қилинган. Совет ҳукуматининг динга қарши олиб борган қатағон сиёсати туфайли мазлум халқимиз ачинарли аҳволга тушиб қолган эдилар. Аллоҳнинг мадади ва тавфиқи ила Қори аканинг маърузалари кўпчиликни уйғотган, уларнинг қалблари ва амаллари ислоҳ бўлишига сабаб бўлган. Мавъизанинг якунида Қори аканинг Каҳф сурасининг охирги оятларига қилган гўзал тиловатлари ва дуолари илова қилинган. Аллоҳ таоло устозимизга шифойи комил ато этсин ва барчамизни у кишининг илмларидан узоқ йиллар баҳраманд бўлишга муваффақ айласин … Манба: “Ислом Овози”
“Эй аҳли Ислом!”
mp3: юклаб олиш … Устозимизнинг ушбу хутбалари минглаб одамларнинг тавбаларига сабаб бўлгани айтилади. Аллоҳ у кишига шифойи комил ато этсин, аҳли Ислом биродарларимизни доимо азизу мукаррам қилсин. 1990 йил 27 апрел, Ийдул-Фитр байрами. Тошкент, Тўхтабой жомеъ масжиди. Манба: “Ислом Овози”







