“Сифатус-сафваҳ” китоби: 91-дарс
Абдуллоҳ бин Масъуд розияллоҳу анҳунинг сийратлари (охирги қисм)
(Бу дарс 2009-05-15 санада ўтилган)
– Абдуллоҳ бин Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари ва насиҳатларидан намуналар ва унинг шарҳи (давоми);
– “والله الذي لا إله إلا هو ما على وجه الأرض شيء أحوج إلى طول سجن من لسان”.
– “Аллога қасамки, ер юзида тилдан кўра узоқроқ муддатга қамаш учун ҳақли бўлган нарса йўқ”.
– “إذا ظهر الزنا والربا في قرية أُذِن بهلاكها”.
– “Зино ва судхўрлик кўпайган қишлоқнинг ҳалокатига йўл очилган”.
– “من استطاع منكم أن يجعل كنزه في السماء حيث لا تأكله السوس ولا يناله السراق فليفعل فإن قلب الرجل مع كنزه”
– “Бойликларингизни қурт-қумрусқалар ҳам ўғрилар ҳам етолмайдиган осмонда сақлашга қодир бўлсангиз сақланг (Аллоҳ йўлида хайри эҳсон қилинг) ! Чунки инсоннинг бойликлари қаерда бўлса, унинг қалби ҳам ўша ерда бўлади!”.
– “ليسعك بيتك واكفف لسانك وابك على ذكر خطيئتك”
– “Уйингни лозим тут, тилингни тий ва гуноҳларингни эслаб йиғла” !
– “أنتم أطول صلاة وأكثر اجتهاداً من أصحاب رسول الله صلى الله عليه وسلم ، وهم كانوا أفضل منكم، كانوا أزهد في الدنيا، وأرغب في الآخرة”
“(Эй Тобеъийнлар)! Сизлар Саҳобаи киромлардан кўра узунроқ намоз ўқияпсизлар ва кўпроқ тиришқоқ бўлиб ибодат қилияпсизлар, аммо у зотлар сизлардан афзал эдилар! Чунки улар дунёдан қаттиқроқ зоҳид бўлиб, Охиратга кўпроқ интилар эдилар”!
– Дунё бойликларини ҳалоллик билан топмаган ва Аллоҳ йўлида истеъмол қилмаган одамнинг қиёмат кунидаги аҳволи ҳақида айтган сўзлари;
– “لا يقلدن أحدكم دينه رجلاً، فإن آمن آمن، وإن كفر كفر، وإن كنتم لا بد مقتدين فاقتدوا بالميت فإن الحي لا تؤمن عليه الفتنة”.
– “Сизлар динингизни муайян бир кишига боғлаб қўйманглар, қачон у мўмин бўлса мўмин бўлиб, қачон кофир бўлса кофир бўлиб қоладиган бўлманглар! Кимгадир иқтидо қилишга мажбур бўлсангизлар оламдан ўтиб кетган кишиларга (Саҳобаи киромларга) иқтидо қилинглар! Чунки тирик инсоннинг фитналардан омонда бўлишига ҳеч қандай кафолат йўқ!”
– Исломий илм талабаларини “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меросрали устида йиғилганлар” деб аташлари.
mp3: юклаб олиш
real: юклаб олиш