6 – суҳбат: Рўза тутмайдиганлар ва қазо аҳкомлари

– Рўза фарз бўлиши учун 6 та шарт бор:

1. Мусулмон бўлиш; 2. Балоғатга етиш; 3. Ақл-хушли бўлиш; 4. Муқим бўлиш; 5. Рўза тутишга қодир бўлиш; 6. Рўза тутишга монеълик қиладиган нарсалардан холи бўлиш.

– Рўза тутмайдиганлар 10 қисмга бўлинади:

1. Кофир кимса; Рўза тутса ҳам қабул қилинмайди.
2. Балоғатга етмаган бола; (Балоғатга етганини билдирадиган белгилар 3та, қизларда 4та). Балоғатга етгунга қадар рўза тутишга ўргатиб борилиши лозим бўлади.
3. Ақл-хуши кетган одам;
4. Қарилик туфайли ақл-хуши жойида бўлмай қолган киши;
5. Рўза тутишга умуман қодир бўлмайдиган одам;
6. Мусофир киши;
7. Шифо топиши умид қилинадиган касал;
8. Ҳайз кўрган ва нифосдаги аёл;
9. Ҳомила ва эмизикли аёл;
10. Бошқаларни қутқариш учун рўзасини бузишга мажбур бўлиб қолган киши.

– Қазо рўзаларни тутиб бериш ёки унинг ўрнига фидя тўлаш аҳкомлари.

mp3: юклаб олиш
real: юклаб олиш

Улашинг

التعليقات مغلقة.