2012-10-05: Макка-Мадина хутбасидан лавҳа: “Барча самовий динларнинг чақириғи Ягона Аллоҳга сиғиниш, пайғамбарларни улуғлаш, илм олиш, ҳажга тайёргарлик…”
Бугун Жума, 1433-ҳижрий сана, Зул-қаъда ойининг 19-куни (мелодий : 05-10-2012) Маккаи мукаррама Ал-Масжидул-Ҳаром – Каъбатуллоҳ масжидида шайх Абдурраҳмон Ас-Судайс, Мадинаи мунаввара, Масжиди Набавий – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларида шайх Солаҳ Ал-Будайр хутба қилдилар.
Маккада шайх Абдурраҳмон Ас-Судайс ўз хутбаларида, Ислом билан барча самовий динлар асосий аҳкомларда бир хил эканини эслатдилар.
Жумладан, барча самовий динларнинг чақириғи, Ягона Аллоҳнинг Ўзига сиғиниш, барча пайғамбарларга иймон келтириш ва уларни улуғлаш эканини ёдга олиб, уларнинг шаънларига тил текизишга асло йўл қўймаслик зарурлигини зикр қилдилар.
Хутбалари асносида яна қуйидаги ояти карималарни ҳам ўқиб ўтдилар:
{يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَأُنْثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ} [الحجرات: 13].
Маъноси:
“Эйинсонлар, дарҳақиқатБизсизларнибирэркак (Одам) вабираёл (Ҳавво)даняратдикҳамдабир–бирларингизбилантанишинглар(дўст-биродар бўлишинглар)учунсизларни (турли–туман) халқларвақабила–элатларқилибқўйдик. АлбаттасизларнингАллоҳназдидагиэнгҳурматлироғингизтақводорроғингиздир. АлбаттаАллоҳАлийм – БилгувчиваХабийр – Огоҳ бўлган Зотдир“ (Ҳужурот: 19).
{قُلْ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ تَعَالَوْا إِلَى كَلِمَةٍ سَوَاءٍ بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ أَلَّا نَعْبُدَ إِلَّا اللَّهَ وَلَا نُشْرِكَ بِهِ شَيْئًا وَلَا يَتَّخِذَ بَعْضُنَا بَعْضًا أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَقُولُوا اشْهَدُوا بِأَنَّا مُسْلِمُونَ} [آل عمران: 64]
Маъноси:
“Айтинг (эйРасулуллоҳ) : «Эйаҳликитоб» (яънияҳудийванасронийлар), бизгаҳам, сизгаҳамбаб–баробарбўлганбирсўзгакелингиз — ёлғизАллоҳгагинаибодатқилайлик, Унгаҳечнарсанишерикқилмайликвабир–бировларимизниАллоҳданўзгахудоқилиболмайлик». Агарулар (яъниаҳликитоблар) ушбудаъватданюзўгирсалар, уҳолдасизлар (эймўминлар) : «Гувоҳбўлинглар, бизмусулмонлар — ягонаАллоҳгаитоатқилгувчилармиз», дебайтингиз!“(Оли Имрон: 64)
{وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آدَمَ وَحَمَلْنَاهُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَرَزَقْنَاهُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَفَضَّلْنَاهُمْ عَلَى كَثِيرٍ مِمَّنْ خَلَقْنَا تَفْضِيلًا} [الإسراء: 70]
Маъноси:
“Дарҳақиқат, БизОдамболалариниазиз–мукаррамқилдиквауларнибарру–баҳрда — қуруқликваденгизда (от–уловвакемаларга) чиқарибқўйдикҳамдауларгаҳалол–покнарсаларданризқурўзбердиквауларниЎзимизяратганжудакўпжонзотларданафзал–устунқилибқўйдик“. (Исро: 70)
Мадинада шайх Солаҳ Ал-Будайр илм олиш ва Ислом динини тўғри тушуниш фазилати ва зарурлиги ҳақида хутба қилдилар.
Ҳар бир мусулмон учун фарзи-айн бўлган илмларга баъзи мисолларни зикр қилиб, жулмаладан Ҳаж ибодатини адо этишга отланган мусулмонлар албатта аввало ҳаж ва умра аҳкомларини яхши ўрганишлари зарурлигини эслатдилар.
Хутбалари асносида қуйидаги ҳадиси шарифларни ҳам зикр қилдилар:
“من يرد الله به خيرا يفقهه في الدين” متفق عليه
Маъноси:
“Кимгаки Аллоҳ яхшиликни ирода қилган бўлса уни Динда фиқҳ – тўғри тушунадиган қилиб қўяди” (Муттафақун алайҳ)
“رحم الله نساء الأنصار لم يمنعهن الحياء أن يتفقهن في الدين” رواه مسلم
Маъноси:
“Ансорий аёлларни Аллоҳ Ўз раҳматига олсин, уларнинг ҳаёлари Динда тўғри тушунчага эга бўлишларидан тўсиб қўймади” (Муслим ривояти)
“خذوا عني مناسككم، لعلي لا ألقاكم بعد عامي هذا” رواه مسلم
Маъноси:
“Мендан Ҳаж ибодат-амалларингизни ўрганиб олинглар, бу йилдан кейин мен сизлар билан учрашолмаслигим мумкин” (Муслим ривояти)
Хутбаларининг якунида имом-хатиблар Аллоҳ таолога илтижо қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга солавотлар йўллаб, у зотнинг шаънларига тил текизаётган кимсаларга Аллоҳ Ўзи кифоя бўлишини сўрадилар ва барча мусулмонларнинг ҳақларига, хусусан ҳожи биродарларимизнинг ҳақларига солиҳ дуолар қилдилар. Ислом оламида рўй бераётган ачинарли воқеаларни ҳам ёдга олиб, Бўрма, Аракан, Сурия ва бошқа диёрлардаги мусулмонлар ҳаққига ҳам алоҳида дуолар қилишди ва уалрнинг қонларини тўкаётган золиму қохўрларни дуои бад қилдилар.
Хутбаларнинг арабча нусхасини эшитиш учун “Баввобатул-Ҳарамайн” расмий сайти: