13 – суҳбат: Аллоҳни доимо зикр қилиб юриш (2-қисм)

– Зикр ҳақида келган ояти карималар 10 қисмга бўлинади:

1. Умумий ҳолатларда ҳам, махсус ҳолатларда ҳам Аллоҳни зикр қилишга буюрган ояти карималар;
2. Зикрнинг зидди бўлмиш – ғафлатдан қайтарган ояти карималар;
3. Нажот топишни кўпдан кўп ва доимо зикр қилиб юришга боғлаган ояти карималар;
4. Зикр аҳлини мақтаган ва уларга буюк ажру савоблар борлигини хабар берган ояти карималар;
5. Зикрдан бошқа нарсаларга чалғиб кетганлар зиёнкор кимсалар эканини баён қилган ояти карималар;
6. Аллоҳ таолони зикр қилиш мукофоти Аллоҳ анашу зикр аҳлини Ўзи зикр қилишлиги;
7. Аллоҳнинг зикри энг буюк нарса эканини баён қилган ояти карима;
8. Аллоҳ таоло зикрни барча солиҳ амалларнинг аввали-ю охири этиб тайин қилган, барча ибодатларнинг аввалида ҳам, якунида ҳам албатта Аллоҳни зикр қилиш зарурлиги;
9. Аллоҳнинг буюк мўъжизаларидан ибрат олувчилар ҳам, ҳақиқий ақлу заковат эгалари ҳам фақатгина шу зикр аҳли – Аллоҳни доимо зикр қилиб юрувчилар эканликларини хабар берган ояти карималар;
10. Аллоҳ таоло зикрни барча амалларнинг руҳи – моҳияти ва барча амаллардан кўзланган асосий мақсад эканини баён қилган ояти карималар.

mp3: юклаб олиш
real: юклаб олиш

Улашинг

التعليقات مغلقة.