11 – суҳбат: Рамазони карим Қуръони карим ойи (4/4)
– Қуръони карим тиловатининг одоблари:
1. Ихлос; Ёлғиз Аллоҳнинг ажру савобларини умид қилиб, холис ният билан тиловат қилиш;
2. Мисвок билан оғизни поклаш;
3. Таҳоратли бўлиб ўқиш;
4. Муносиб жой танлаш; энг афзал жой масжид, бошқа покиза жойларда ҳам тиловат қилиш мумкин;
5. Тиловат асносида ибодатга қалби ҳозир бўлиб ўтириш;
6. Тиловат аввалида “Истиъоза” айтиш (яъни; “Аъузу биллаҳи миннаш-шайтонир-рожийм” деб бошлаш);
7. Ҳар бир суранинг аввалида “Басмала” айтиш (яъни: “Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм” деб бошлаш), магар Тавба сурасининг бошида “Басмала” ўқилмайди;
8. Қуръони карим оятларига тадаббур билан, маъноларини тушуниб таъсирланиб ўқишга ҳаракат қилиш, худди Аллоҳ таоло билан суҳбатлашаётгандай бўлиб туриш;
9. Қуръони карим оятларидан таъсирланиб йиғлаш; Аллоҳ таолони чин қалбидан яхши кўриб, У Зотдан қўрқиб ва У Зотнинг марҳаматларини умид қилган ҳолида кўзидан ёшлар оқиши;
10. Тартил билан (Тажвид аҳкомларига риоя қилиб, шошилмасдан) тиловат қилиш;
11. Қуръон тиловатида баланд овоз билан тиловат қилиш (бошқаларга озор бермайдиган ҳолда);
12. Тиловатни гўзал оҳанглар – чиройли қироъат билан ўқиш;
13. Тиловат қилганда ёки эшитганда Қуръони каримни улуғлаб одоб билан ўқиш ва эшитиш;
14. Қуръони каримни тиловат қилаётган қори бошқа нарсалар билан чалғимасдан, тиловатини кесиб юбормасдан ўқиши;
15. Сажда оятларини ўқиганда ёки эшитганда сажда қилиш (саждада уч марта “Субҳана Роббиял-Аълаа” деб, кейин хоҳлаган тилакларини сўраб дуо қилади);
16. Қуръони каримни хатм қилганда дуо қилиш.
mp3: юклаб олиш
real: юклаб олиш