“Ота-боболаримиз ҳақиқий мусулмонлар Сталиннинг дўқидан ҳам, Гитлернинг ўқидан ҳам қўрқмаганлар …” (лавҳа: 4 дақиқа ва 3 дақиқа)

WhatsApp тармоғидаги “Ислом Овози” гуруҳида биродарларимиз Обидхон қори аканинг узоқ йиллар давом этган маърузаларидан танлаб олинаётган жуда ажойиб ва долзарб лавҳаларни тақдим этиб боришмоқда.

Биз уларни Талаба сайтимизда ҳам аста-секин нашр қилиб боришга ҳаракат қиляпмиз, аммо вақтимиз етмай қоляпти.

Шунинг учун Қори аканинг асарларидан тез-тез ва унумли фойдаланиб боришни хоҳлаган ака-укаларимиз ва опа-сингилларимизни “”Ислом Овози” рақамига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатамиз:

+46 (0) 72 268 97 17

Қуйида охирги кунлар тарқатилган лавҳалардан баъзи долзарб насиҳатларни илова қилмоқдамиз:

Мусулмонлик ўйинчоқ бўлибдими?! Йўқ, азизлар! Жаннатга кириш учун машаққатли йўлларни босиб ўтиш керак!

Тузаладиган касаллик оғрийди, мана шу оғриётганимиз иншоаллоҳ биз жаннатга яқинлашаётганимиз бўлади!

mp3: юклаб олиш

Ота-боболаримиз ҳақиқий мусулмонлар Сталиннинг дўқидан ҳам, Гитлернинг ўқидан ҳам қўрқмаганлар …

Қанча-қанча уламоларимизни, қорию қурроларимизни, халқимизнинг гулларини бу кофирлар суякларини чиритиб юборди-ку!

Ана шунда ҳам улар Динларидан қайтмаганлар!
Улар ростгўй мусулмонлар!
Улар ҳақгўй мусулмонлар!
Улар содиқ мусулмонлар!
Пешоналаридан отган тақдирда ҳам Аллоҳ деб кетаверганлар!
Улар ҳеч нарса йўқотмайдилар!

mp3: юклаб олиш

Улашинг
Leave A Comment