“Сифатус-сафваҳ” китоби: 8-дарс

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларининг давоми:
1. Инсон бир нарсадан маҳрум қолиб алами келганда ақлини йўқотиб қўйиш хатари кучайиши, ҳасад ва кибр соҳиби авваламбор ўзига катта зарар келтириши (яҳудийлар охирги Пайғамбар араблардан чиққанига ҳасад қилишига муносабат);

2. Барча пайғамбарлар каби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам қўй боқишлари ва қўй боқишнинг аҳамияти ва ҳикмати;
3. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам иккинчи марта тижорат учун Хадича (розияллоҳу анҳо)нинг карвонига бош бўлиб Шомга йўл олишлари;
4. “Бусро” деган шаҳарга етганларида “Настуро” деган Насроний олим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдаги белгиларни кўриб Пайғамбар бўлишларини билиши;
5. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадича (розияллоҳу анҳо)нинг тижоратларига бош бўлишлари сабабли баракотлар ёғилиши;
6. Хадича (розияллоҳу анҳо) Пайғамбаримизни севиб қолишлари ва Пайғамбаримизни Хадичага совчи юборишга қизиқтирадиган восита қўллаб Нафиса деган аёлни юборишлари;
7. Хадича онамизнинг Қурайш қабиласи ичида катта шон-шарафли, одоб-ахлоқли, ҳаё-иффатли ва бой-бадавлатли бўлганликлари;
8. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадича онамиз (розияллоҳу анҳо)га уйланишлари. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам 25 ёшда бўлганлар, Хадича эса 40 ёшда бўлганлар.

mp3: юклаб олиш
real: юклаб олиш

Улашинг

التعليقات مغلقة.