Мазлумлар ёрдамига шошилинг, ўзингиз учун зарур!‏

Азиз биродарлар!

Ҳаммамизга маълумки, Сурия халқи бир неча йилдан буён Башшар Асад ҳукуматининг қатағонларидан азоб чекишмоқда.

Айниқса қиш фасли келиши ортидан уларнинг аҳволлари янада оғирлашиб кетади. Бомбалар остида ўлмай қолган болалару қизлар, аёллару эркаклар, ёшлару қариялар совуқда музлаб вафот этишлари хавфи кучайиб бормоқда.

Қуръони каримда ва ҳадиси шарифларда мусулмонлар бир-бирлари билан бир тану бир жон бўлишларига қайта-қайта таъкидлаб буюрилган.

Ҳатто мусулмон бўлмаган баъзи миллатлар ўзларининг ёрдам қўлларини чўзаётган бир пайтда биз – мусулмонлар инсоний жиҳатдан ҳам жим ўтиришимиз асло мумкин эмас.

Дунёнинг қаерида бўлмасин, мазлум инсонларга имкон қадар ёрдам беришга харакат қилмоғимиз зарур.

Аминмизки, муҳтож инсонларга холис Аллоҳ учун ёрдам берсак, шу дунёда ҳам Охиратда ҳам ўзимизнинг фойдамиз учун бўлади, Саховатли Парвардигоримиз чексиз ажр-савоблар тайёрлаб қўйган.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда Ансорийларни мақтаб марҳамат қилади:

 {وَالَّذِينَ تَبَوَّءُوا الدَّارَ وَالإِيمَانَ مِنْ قَبْلِهِمْ يُحِبُّونَ مَنْ هَاجَرَ إِلَيْهِمْ وَلاَ يَجِدُونَ فِي صُدُورِهِمْ حَاجَةً مِمَّا أُوتُوا وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنْفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ وَمَنْ يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ} [الحشر: 9].

“У (муҳожир)лардан илгари (Мадина) диёрига ўрнашган ва иймон-эътиқодни (маҳкам ушлаган) зотлар (ансорлар) эса ўзлари(нинг ёнлари)га ҳижрат қилиб келган кишиларни севадилар ва дилларида уларга (муҳожирларга) берилган нарса-ўлжалар сабабли бирон ҳасад туймаслар ҳамда гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, (уларни) ўзларидан устун қўярлар. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчи зотлардир”. (Ҳашр сураси, 9-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ҳадиси шарифларида айтадилар:

الرَّاحِمُونَ يَرْحَمُهُمْ الرَّحْمَنُ ارْحَمُوا مَنْ فِي الْأَرْضِ يَرْحَمْكُمْ مَن في السَّمَاءِ” رواه أبو داود والترمذي والمنذري.

“Раҳмлиларга Раҳмон раҳм қилади. Ер аҳлига раҳм қилинглар, осмондаги Зот сизларга раҳм қилади!”. (Абудовуд, Тирмизий ва Мунзирий ривоятлари. Тирмизий: ҳасан саҳиҳ ҳадис).

Яна бир ҳадисда барча мусулмонларни огоҳ этиб айтадилар:

ما من امرئٍ يخذلُ امرأً مسلمًا في موطنٍ يُنتَقَصُ فيهِ مِنْ عرضِهِ، ويُنتهكُ فيهِ مِنْ حُرمَتِهِ، إلَّا خَذَلَهُ اللهُ تعالى في موطنٍ يُحبُّ فيهِ نُصرتَهُ، ومَا منْ أحدٍ ينصرُ مسلمًا في موطنٍ يُنتَقَصُ فيهِ منْ عرضِهِ، ويُنتَهكُ فيهِ منْ حُرمَتِهِ، إلَّا نصرَهُ اللهُ في مَوْطِنٍ يُحبُّ فيهِ نُصرَتَهُ”. رواه الهيثمي والسيوطي والمنذري وحسنه الألباني.

“Кимки бир мусулмоннинг номуси топталаётган ва ҳуқуқлари бузилаётган пайт унга ёрдам бермасдан ташлаб қўйса Аллоҳ таоло унинг ўзини ҳам ёрдамга муҳтож бўлиб турган ўринда ёрдамсиз ташлаб қўяди! Кимки бир мусулмоннинг номуси топталаётган ва ҳуқуқлари бузилаётган пайт унга ёрдам берса, Аллоҳ таоло албатта унга ҳам у ёрдамга муҳтож бўлиб турган ўринда ёрдам беради!”. (Ҳайсамий, Суютий ва Мунзирий ривоятлари, Албоний: ҳасан ҳадис).

* Хайрия ташкилотлари:

Қуйида Сурия аҳлига ёрдам бераётган ташкилотлардан баъзиларини эслаб ўтамиз:

1. Суриялик аҳли хайрлар ташкил этган “Шом Исломий ҳайъати”:

www.islamicsham.org

(Бу ташкилот Англиядаги “ALSHAM ISLAMIC ASSOCIATION” ва Туркиядаги “ISLAMI SHAM HEYETI DERNEGI” ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳаракат қилади).

2. Туркиядаги “Инсоний ёрдам вақфи” ташкилоти:

www.ihh.org.tr

3. Қатардаги RAF ташкилоти:

www.raf-thani.com

4. Кувайтдаги “Раҳмати Оламийя” ташкилоти:

www.khaironline.net

5.“Надвати Оламийя” ташкилоти:

www.wamy.org

6. “Ислом олами уюшмаси”га қарашли “Ҳайъати Иғосати Оламийя” ташкилоти (инглизча саҳифаси):

www.egatha.org

7. “Ислом олами уюшмаси”га қарашли “Ҳайъати Оламийя лит-танмия” ташкилоти:

www.hdevelop.org

Ушбу ташкилотлар ва булардан бошқа аҳли хайрларнинг интернет сайтларида уларнинг ҳалқаро банклардаги расмий ҳисоб рақамлари бор. Садақаларингизни ана шу ташкилотларга юборсангиз, иншоаллоҳ, уларнинг вакиллари Сурия ичкарисидаги ва қўшни давлатлардаги оғир аҳволда, ўлим билан рўбарў бўлиб турган муҳтож биродарларимиз, болаларимиз ва опа-сингилларимизга етказадилар.

Аллоҳ таоло Ислом ва мусулмонларга холисона хизматда бўлишни барчамизга насиб этсин.

“Ислом Овози” таҳририяти

Улашинг
Leave A Comment