11 – “Ақидаи Таҳовия” дарси

– Имом Таҳовийнинг қуйидаги сўзларига изоҳ:

“قَدِيمٌ بِلاَ ابْتِدَاءٍ، دَائِمٌ بِلاَ انْتِهَاءٍ، لاَ يَفْنَى وَلاَ يَبِيدُ، وَلاَ يَكُونُ إِلاَّ مَا يُرِيدُ، لا تَبْلُغُهُ الأوهامُ ولا تُدْرِكُه الأفهامُ وَلاَ يُشْبِهُ الأَنَامَ، حَيٌّ لاَ يَمُوتُ، قَيُّومٌ لاَ يَنَامُ، خَالِقٌ بِلاَ حَاجَةٍ، رَازِقٌ بِلاَ مُؤْنََة. مُمِيتٌ بِلاَ مَخَافةٍ، بَاعِثٌ بِلاَ مَشَقَّةٍ”.

“Аллоҳ таоло ибтидосиз Қадим (азалдан мавжуд), интиҳосиз Доим (абадий давом этадиган) Зот. У Зот (ҳеч қачон) фоний бўлмайди ва (асло) йўқ бўлмайди.

Фақатгина Аллоҳ таоло ирода қилган (хоҳлаган – тақдир қилган) нарсалар амалга ошади.  Аллоҳ таолонинг ҳақиқатига гумону хаёллар етолмайди ва У Зотнинг моҳиятини ақлу заковатлар идрок қилолмайди. Аллоҳ таоло махлуқларга ўхшамайди, У Зот (ҳеч қачон) ўлмайдиган Ал-Ҳайй (Тирик) Зот ва (асло) ухламайдиган Алқайюм (Ўз Зоти билан қоим бўлган ва барча мавжудотларни қоим қилиб тургувчи) Зот. (Ҳеч кимга) муҳтож бўлмасдан Яратгучи Зот ва (ҳеч қандай) қийинчиликсиз ризқ берувчи Зот. (Ҳеч кимдан) Қўрқмасдан ўлдирувчи бўлган Зот, ва (ҳеч қандай) машаққатсиз қайта тирилтиргувчи бўлган Зот!

– Аллоҳнинг сифатлари ҳақида Қуръону-Суннатдан четга чиқиб гапирган, инсоний ожизлигини унутиб ўзининг ноқис ақлига мутлақ эрк бериб юборган фалсафачиларнинг аянчли оқибатлари баёни.

mp3: юклаб олиш

real:  юклаб олиш

Улашинг

التعليقات مغلقة.