-
070- Риёзус-Солиҳин китоби, 9-боб: Тафаккур боби
mp3: юклаб олиш Тафаккур боби Коинотдаги ва Шариатдаги илоҳий мўъжизалар, дунё фонийлиги, Охират даҳшатлари (ва унинг абадийлиги), нафсларимизнинг камчилик-хатолари ҳақида тафаккур қилиб, уни тўғри йўлда собитқадам туришга ўргатиш-тарбиялаш ҳақидаги боб 9- باب في التفكر في عظيم مخلوقات الله تَعَالَى وفناء الدنيا وأهوال الآخرة وسائر أمورهما وتقصير النفس وتهذيبها وحملها عَلَى الاستقامة قَالَ الله تَعَالَى : ) إِنَّمَا أَعِظُكُمْ بِوَاحِدَةٍ أَنْ تَقُومُوا للهِ مَثْنَى وَفُرَادَى ثُمَّ تَتَفَكَّرُوا …( الآية [ سـبأ :46 ] “(Эй Расулуллоҳ Муҳаммад алайҳиссалом, одамларга) айтинг: «Мен сизларга фақат биргина нарсани – Аллоҳ учун жуфт-жуфт, ёлғиз-ёлғиз ҳолингизда туриб, сўнгра (Муҳаммад ва у келтирган Китоб ҳақида ва коинотдаги илоҳий мўъжизалар ҳақида) тафаккур қилишингизни тавсия қилурман. Соҳибингизда (яъни Муҳаммадда) ҳеч қандай жиннилик йўқдир. У…
-
-
Нажот дуоси
Оғир мусибатлардан нажот топиш дуоси “لا إِلَهَ إِلا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ” “Сендан ўзга илоҳ йўқ (фақат Сен Ўзинг ҳақ Илоҳсан). Сен (барча айбу нуқсонлардан) пок бўлган Зотсан. Шубҳасиз, мен (ўзига ўзи зулм қилиб қўйган) золимлардан бўлдим”. Бу муборак дуони Аллоҳ таоло Ўзининг мўмин бандаларига Юнус алайҳиссалом орқали ўргатган. Юнус алайҳиссалом қиссалари ва ундан олинадиган ибратлар ҳақида алоҳида маърузалар қилиш мумкин. Биз бу ерда фақат шу дуонинг айрим фазилатлари билан танишмоқчимиз, холос. Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссаломнинг ушбу дуоларини зикр қилиши ортидан дарҳол уни қабул қилганини хабар бериб айтадики: “فاستجبنا له ونجيناه من الغم وكذلك ننجي المؤمنين”. الآية. Араб тилида “Фа” ҳарфи феълга қўшилиб келганда бир нарса ортидан иккинчи нарса дарҳол рўй беришини англатади….
-
Шод-хуррамлик дуоси
{رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا}. [الفرقان: 74] «Эй Раббимиз, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзлар қувонадиган шод–хуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга имом (раҳнамо) қилгин». (Фурқон сураси, 74-оят) Ушбу суҳбатимизда: * Бу муборак дуони учта машҳур қориларнинг овозида тинглаймиз (1-шайхул-қурро Маҳмуд Халил Ал-Ҳусарий раҳимаҳуллоҳ, 2-Каъбатуллоҳ имомларидан бири шайх Ёсир Ад-Давсарий, 3- машҳур қорилардан бири шайх Саъд Ал-Ғомидий ҳафизаҳумаллоҳ). * Дуонинг ўзбекча таржимаси, фазилати ва уламоларнинг шарҳлари билан ҳам танишамиз قال الحسن البصري رحمه الله: (الذي يوفق لقرة العين هو ) المؤمن يرى زوجته وولده يطيعون الله. {واجلعنا للمتقين إماما} قال ابن عباس رضي الله عنهما: يهتدى بنا في الخير وقال أبو صالح رحمه الله: يقتدى بهدانا وقال مكحول…
-
Илм ошиқлари 2-қисм
(Буниси аввалгисидан ҳам қизиқарлироқ) * “Бу нарсаларингиз қизимнинг устига 300 (уч юз) та кундош олиб келишингиздан ҳам ёмонроқ”. (Имом Ибн Муҳримнинг қайноналари) * Ҳасан Луълуий – қирқ йил тўхтамасдан талаби илм қилиб яшаган олим; * “Ал-Ҳайвон” китоби ҳақида қисқача маълумот; * Имом Мунзирий – уйида 12 йил давомида бирор кеча чироқ ўчирмаган, дастурхонни ҳам китоблари билан ўраб ташлаган олим; * “Илм ошиқларини дунёдаги энг гўзал қизларнинг маликаси ҳам чалғитолмайди”. (Ибн Қаййим сўзларидан эркин таржима) * Илм ошиқлари ҳожатхонада ўтадиган лаҳзаларга ҳам “бахил” бўладилар; * Ибн Таймийя – бобо ҳам невара ҳам “шайхул ислом” деган лақабга сазовор уламолар. mp3: юклаб олиш •┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈• Талабалар телеграми https://telegram.me/ilmtalabalari
2013-11-21: Исломий давлат қуриш ғоями ёки восита ? Оддий мусулмон киши бу борада нима хизмат кўрсатиши лозим ?
Исломий давлат қуриш ғоями ёки восита ? Оддий мусулмон киши бу борада нима хизмат кўрсатиши лозим ? (Меҳмон туйғулар силсиласидан) – Исломий давлат хоҳ яқин келажакда тиклансин, хоҳ тикланмасин, бу энг асосий масала эмас. – Энг асосий масала: ҳар биримиз Аллоҳнинг ҳузурида шахсий ўзимиз Исломга қандай амал қилганлигимиз ҳақида жавоб беришимизни ўйлашимиз ва бу дунёда Ислом ва мусулмонлар учун қўлимиздан келганича холис ният ва илму ҳикмат билан хизмат қилиб олишимиз. – Ҳар биримиз қаерда бўлсак ҳам атрофимиздаги мусулмонларнинг бирлигини сақлашда, бир-бирларига муҳаббатли, раҳм-шафқатли, кечиримли бўлишларида ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим. – Каттаю кичик, барча муаммоларни ҳал қилишда Ягона Аллоҳга ёлвориш билан бирга, ишончли аҳли илмлардан доимо маслаҳат сўраган ҳолимизда қадам ташлашимиз керак. Айниқса турли туман…
037- Риёзус-Солиҳин китоби, 3-боб: Сабр боби, 44-ҳадис шарҳи (биринчи қисм)
mp3: юклаб олиш (Абу Талҳа ва Умму Сулайм розияллоҳу анҳумо қиссаларидан ибратлар / биринчи қисм) 44– وعن أنسٍ رضي الله عنه ، قَالَ : كَانَ ابنٌ لأبي طَلْحَةَ رضي الله عنه يَشتَكِي ، فَخَرَجَ أبُو طَلْحَةَ ، فَقُبِضَ الصَّبيُّ ، فَلَمَّا رَجَعَ أَبُو طَلْحَةَ ، قَالَ : مَا فَعَلَ ابْنِي ؟ قَالَتْ أمُّ سُلَيم رضي الله عنها وَهِيَ أمُّ الصَّبيِّ : هُوَ أَسْكَنُ مَا كَانَ ، فَقَرَّبَتْ إليه العَشَاءَ فَتَعَشَّى ، ثُمَّ أَصَابَ منْهَا ، فَلَمَّا فَرَغَ ، قَالَتْ : وَارُوا الصَّبيَّ فَلَمَّا أَصْبحَ أَبُو طَلْحَةَ أَتَى رسولَ الله صلى الله عليه وسلم فَأخْبَرَهُ ، فَقَالَ : (( أعَرَّسْتُمُ اللَّيلَةَ ؟ )) قَالَ : نَعَمْ ، قَالَ : (( اللَّهُمَّ بَارِكْ لَهُمَا )) ، فَوَلَدَتْ…
Сийрати Набавийя борасида назм
( Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ) Муқаддима Оламларни йўқдан бор этиб, Ерни сокин, барқарор этиб, Неъматларин индирган Аллоҳ, Шаънига ҳамд юборгум ҳар гоҳ. Қуръон, Суннат тутқизиб қўлга, Сутдек оппоқ чароғон йўлга, Йўллаб кетган Пайғамбарига, Саҳобалар, издошларига, Улар йўлин тутганларга ҳам, Саломларим борсин дамодам. Қардошларим, кўзим нурлари! Юрт келгуси, дин ботирлари! Келинг, сўйлай ажиб ҳикоят, Ўрнак олмоқ муҳимдир ғоят. Зулматларда одам ётганда, Жаҳолатга олам ботганда, Чарақлаган Нурни келтирган, Бебаҳо бир дурни келтирган, Пайғамбарнинг ҳаётин ўқиб, Кўзни намлаб, дилга ўт ёқиб, Бул чашмадан олиб баҳралар, Диллар жўшиб, ёниб чеҳралар, Симирайлик, қонсин юраклар, Муҳаббатдан ёнсин юраклар.. Иброҳим алайҳиссаломнинг Маккага келишлари, Замзам суви чиқиши Ҳақ амрила Халил пайғамбар, Макка томон қилдилар сафар. Ҳожар билан Исмоилни ҳам, Бу сафарда қилдилар ҳамдам….
Ошуро рўзасининг тарихи, ҳукми ва фазилати ҳақида 10 ҳадис
Ошуро рўзасининг тарихи, ҳукми ва фазилати ҳақида икки буюк имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадислардан сайланма * * * Ошуро рўзаси арабларда Ошуро рўзаси яҳудийларда Ихтиёрий рўза Ихтиёрий, аммо афзал Чиройли шукрона Расулуллоҳ қадрлаган рўза Бу куннинг озгинаси ҳам ғанимат Рўза тарбияси болаликдан Тўққизинчи кун рўзаси ҳам суннат Бир йиллик гуноҳларга каффорат * * * 1. Ошуро рўзаси арабларда عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّ قُرَيْشًا كَانَتْ تَصُومُ يَوْمَ عَاشُورَاءَ فِي الْجَاهِلِيَّةِ ثُمَّ أَمَرَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِصِيَامِهِ حَتَّى فُرِضَ رَمَضَانُ وَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : ” مَنْ شَاءَ فَلْيَصُمْهُ وَمَنْ شَاءَ أَفْطَرَ “. أخرجه البخاري ومسلم. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят. Қурайш жоҳилият даврида Ошуро куни рўза тутар…
2013-11-05 : ( Қачон бирлашамиз ? )
(Шайх Сайфуллоҳ Носир –ҳафизаҳуллоҳ- бир-бири билан тортишиб юрганларга ёзган насиҳатларидан эркин сайланма) Мусулмонлар қачон ихтилофли масалаларда кенгюрак, ҳазмли бўлсалар, иттифоқли масалаларда ҳамжиҳат бўлсалар, бир ёқадан бош чиқарсалар, ўшандагина улар душман қўрқадиган енгилмас кучга айланадилар. Ихтилофли масалаларда тортишаверсалар, иттифоқли масалаларда бир-бирларини тушунмасдан турли иборалар билан ўзларини бир-бирига тескаридек кўрсатиб, фикрда, йўлда мувофиқ бўлмаганларга мағзава ағдараверсалар, мусулмонлар ҳоли янада аянчли бўлаверади. … Ҳаммамиз бир Аллоҳнинг розилиги учун, унинг суюкли пайғамбарига ҳақиқий издош бўлиш учун, у зот келтирган ҳақ дин, ҳақ шариат барча тафсилоти ила ҳаётимиз маёғи бўлиши учун қайғураётган кишилармиз-ку. ]Баъзи мусулмонлар[ “Ислом сиёсат дини эмас, одоб-ахлоқ динидир” деганда, Исломда одоб-ахлоқ жуда баланд ўринда, уни рўёбга чиқармасдан Ислом ҳукмини кишилар устидан юрита олмаймиз, деган маънода айтади….
Талаби илм одоблари ҳақида бир суҳбат
Эътиқод илмини ўрганиш ҳақида баъзи маслаҳатлар: – Баъзи толиби илм биродарларимиз ақида илмидан дарс бошлашни илтимос қилган эдилар. – Илм ва амалга ҳарис бўлган барча биродарларимизга Аллоҳдан тавфиқ тилайман, Аллоҳ ҳимматларингизни доимо олий, қалбларингизни ҳақ йўлда мустаҳкам қилсин. – Банданинг эътиқоди соғлом бўлиши шак-шубҳасиз энг муҳим ва энг зарур нарса. Чунки абадий ҳаётда бахтли бўлишнинг пойдевори соғлом эътиқоддир. – Аллоҳга беҳад ҳамдлар бўлсинки, Ислом динининг соф ақидаси инсон фитрати ва ақлу идрокига муносиб бўлган энг енгил ва равшан эътиқод. Чунки Аллоҳ таоло бандаларини соғлом фитрат ва тоза ақл билан яратган ва уларга энг бахтли ҳаёт кечиришларига сабаб бўладиган соф эътиқодни ҳам ваҳй қилиб берган. – Эътиқод илмини ўрганишда мутақаддим…