2013-11-05 : ( Қачон бирлашамиз ? )

(Шайх Сайфуллоҳ Носир –ҳафизаҳуллоҳ- бир-бири билан тортишиб юрганларга ёзган насиҳатларидан эркин сайланма)

 

Мусулмонлар қачон ихтилофли масалаларда кенгюрак, ҳазмли бўлсалар, иттифоқли масалаларда ҳамжиҳат бўлсалар, бир ёқадан бош чиқарсалар, ўшандагина улар душман қўрқадиган енгилмас кучга айланадилар.

Ихтилофли масалаларда тортишаверсалар, иттифоқли масалаларда бир-бирларини тушунмасдан турли иборалар билан ўзларини бир-бирига тескаридек кўрсатиб, фикрда, йўлда мувофиқ бўлмаганларга мағзава ағдараверсалар, мусулмонлар ҳоли янада аянчли бўлаверади.

Ҳаммамиз бир Аллоҳнинг розилиги учун, унинг суюкли пайғамбарига ҳақиқий издош бўлиш учун, у зот келтирган ҳақ дин, ҳақ шариат барча тафсилоти ила ҳаётимиз маёғи бўлиши учун қайғураётган кишилармиз-ку.

]Баъзи мусулмонлар[ “Ислом сиёсат дини эмас, одоб-ахлоқ динидир” деганда, Исломда одоб-ахлоқ жуда баланд ўринда, уни рўёбга чиқармасдан Ислом ҳукмини кишилар устидан юрита олмаймиз, деган маънода айтади.

Исломда сиёсат (сиёсат – ҳаётда одамларнинг яшаш тарзини бошқариш дегани) йўқ, деган сўзнинг ҳақиқий мадлулини назарда тутмайди, менимча.

Чунки, ҳаётда одамларнинг яшаш тарзини Ислом эмас, куфр бошқарсин, деб ҳеч қандай мусулмон айтолмайди, айтишга ҳақи ҳам йўқ.

]Лекин[ томдан тараша тушгандек “мана Ислом, ўлсанг ҳам, куйсанг ҳам татбиқ қиласан” дейиш пайғамбаримиз услуби эмаслиги, бундай қилиш ҳам Исломга, ҳам одамларнинг тарбиявий психологиясига умуман тескари экани маълум.

Хуллас, ҳар биримизнинг Исломни мукаммал қилиш учун ҳаракат қилиб, уриниб, ишлаб турган томонларимиз бор.

Масалан, биров ахлоқ жиҳатига кўпроқ эътибор берган бўлса, яна бир жамоат Исломнинг одамларни бошқариш йўлидаги, сиёсатдаги ўрни ниҳоятда мукаммаллигини кўрсатиш учун ҳаракат қилсалар, бундан хурсанд бўлишим керак.

Ўз навбатида Ислом сиёсатини намоён қилаётган дўстлар Исломнинг одоб-ахлоқ жонибини кўрсатиб турган кишиларни олқишлашлари зарур.

Яна бир тараф Исломнинг иқтисоди қанчалик фойдали эканини намойиш қилсалар, яна бир томон Исломнинг душманларга қарши қандай услуб қўллаганини, уларга қарши кураш қандай бўлишини билдириб, ҳатто амалий кўрсатиб берсалар, улар ҳақига ҳам дуода бўлишимиз лозим.

Хулоса, мусулмонлар бир-бирларини тўлдириб, ўзаро ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишлари зарур, бири қилолмаётган камчиликни бошқалари такомиллаштириб, тўлдириб борсалар, айни муддао бўлади.

Шуни унутмаслик керакки, ҳар бир томонда, модомики, майдонда экан, хатолар бўлиб туради.

Шундай хатолар содир бўлганида ширинсуханлик билан, Ислом буюрган олий ахлоқ ила тушунтириб ўтиш керак.

Акс ҳолда, ҳар бир томон бир хатони ушлаб бошқа томонни ёмонлайверса, ҳатто иш бир-бирни залолатда, куфрда айблашгача бориб етса, бундан фақат шайтон ва душманлар фойда кўради, холос.

Аллоҳ таоло мусулмонларни бирлаштирсин, ўртадаги гина-кудурат, адоватларни кўтарсин, Исломга қувват берсин, омин.

Улашинг
Leave A Comment