2013-10-5: Зулҳижжа ойининг ҳилоли кўринди, келаётган Ийдул-Азҳо байрамингиз муборак бўлсин

Саудия Арабистони ва бир неча мусулмон мамлакатларда Суннатга мувофиқ тарзда янги ҳилол чиқишини оддий инсон кўзи билан кузатилади.
Бугун Саудия олий маҳкамаси Зулҳижжа ойи кирганини расман эълон қилди.
Ушбу муносабат билан ҳар бир минтақадаги мусулмонлар жамоати ўзаро бирликларига мустаҳкам бўлишлари лозимлигини эслатамиз.
Ҳайит кунини таъйинлашда ҳар бир давлат аҳолиси ўша ердаги аксарият мусулмонлар билан бирга бўлишлари муҳим.
Мусулмонлар фалончи кун деб келишган кунлари шаръий эътиборга ўтиши ҳақида саҳиҳ ҳадис ҳам мавжуд.
Ҳаттоки ой кўринишига нисбатан хато қилиб қўйишса ҳам, бунинг зарари йўқ, мусулмонлар жамоати билан бирга бўлиш зарур.
Эътиборли уламолар Қуръону Суннатда собит бўлган Шариатнинг умумий қоидаларига биноан шундай фатво беришган.
Бу каби масалалар мусулмонлар сафини бўлишга эмас, бирлаштиришга хизмат қилиши лозим.
Келаётган Ийдул-Азҳо байрами барча Ислом уммати учун муборак бўлсин, Аллоҳ азза ва жалла ушбу буюк кунларда мусулмонларни ҳақ йўлда бирлаштириб, азизу мукаррам қилсин, мазлум биродарларимизга нусрату ғалаба ато этиб, золиму фожирларни хор қилсин.

Улашинг
Leave A Comment