2012-10-26: Бугун Жума куни Ал-Азҳо байрами (Қурбон ҳайити) муборак бўлсин

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Азиз ва муҳтарам биродарлар, Ислом оламидаги барча мўмин-мусулмон ака-ука, опа-сингиллар, барчаларингизни бу улуғ айём билан чин дилдан қутлаймиз!

Раҳмону Раҳим бўлган Парвардигоримиздан Ислом умматига ушбу муборак кунларда мағфират ва нусрат  ато қилишини сўраймиз.

Ҳажга борган ҳожи биродарларимизнинг ҳажларини ҳажжи мабрур этиб қабул айлашини умид қиламиз.

Дунёнинг турли бурчакларидаги аҳли Ислом, аҳли Иймон бўлган мазлум ва мазлумаларга нажот ва ғалаба, беморларга шифои комил, муҳожиру мужоҳидларга собитқадамлик ва нусрат насиб бўлсин.

Ва соллаллоҳу ва саллама алаа Набиййина Муҳаммад ва алаа аалиҳи ва соҳбиҳи ва ман табиъаҳум би иҳсаанин илаа Явмид-дийн.

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Улашинг
Leave A Comment