Рамазон ҳайити “Ийдул-Фитр” барчаларимизга муборак бўлсин!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокаатуҳ.

Азиз ва муҳтарам биродарлар! Барчаларингизни шу кеча кириб келган муборак байрам Рамазон ҳайити “Ийдул-Фитр” билан чин қалбимиз билан муборакбод этамиз.

Саудия Арабистони Мадинаи Мунавварада талаби илм қилиб юрган биродарларимиздан олинаётган хабарларга кўра 1429-ҳижрий сана Шаввол ойининг ҳилоли бир неча дақиқалар олдин самода зоҳир бўлганини бир неча биродарлар ўз кўзлари билан кўришган.

Анашу “руъя” (ойни кўриш) собит бўлиши билан Саудия қозиятининг олий мажлиси 2008 йил, 30-cентябр cешанба куни, 1429 ҳижрий сана 1- Шаввол – “Ийдул-Фитр” байрами эканини расман эълон қилди.

Аллоҳ таоло барчаларимизга ушбу байрамни баракотли қилсин ва Рамазони карим ойи мобайнида тутган рўзаларимиз, ўқиган таровиҳ намозларимиз ва тиловат-дуоларимизни Ўз даргоҳида мақбул айласин, Ислом оламига Ўзининг нусрат ва ғалабасини тезлаштирсин.

Яна бир бор “Ҳайитингиз муборак бўлсин, Эй Азиз биродарлар!”

Вассалааму алайкум вароҳматуллоҳи вабарокаатуҳ.

Улашинг

التعليقات مغلقة.