Каҳф сурасидан дарслар силсиласи: Мусо ва Хизр алайҳимассалом қиссаларидан ибратлар

Ассалому алайкум  … Азиз ва муҳтрам биродарлар … Каҳф сурасидан ўрганаётган дарсларимизда давом этамиз. Каҳф сурасида зикр қилинган бешта қиссадан тўртинчиси Мусо ва Хизр алайҳимассалом қиссалари. Бу қиссанинг хулосаси қуйидагича: Бир куни Мусо алайҳиссалом ўз қавмлари Бани Исроилга мавъиза қилганларида одамлардан бири қаттиқ таъсирланиб кетиб “Эй Аллоҳнинг пайғамбари, дунёда сиздан кўра илмлироқ одам бормикин?” деб сўради. Шунда Мусо алайҳиссалом “Йўқ” деб жавоб бериб юбордилар. Аслида “Аллоҳу аълам” деб Аллоҳнинг ҳузурида одоб сақлашлари лозим эди. Аллоҳнинг пайғамбарларидан ҳам баъзида беҳосдан кичкина гуноҳлар содир бўлиб қолиши мумкин ва қайси пайғамбар билмасдан бир гуноҳ қилиб қўйсалар Аллоҳ таоло уларни дарҳол огоҳ этарди ва улар дарҳол тавба қилардилар. Шунинг учун Аллоҳ азза ва жалла ўша заҳоти Мусо алайҳиссаломга ваҳй…

Талаби илм одоблари ҳақида бир суҳбат

  Эътиқод илмини ўрганиш ҳақида баъзи маслаҳатлар:   – Баъзи толиби илм биродарларимиз ақида илмидан дарс бошлашни илтимос қилган эдилар.   – Илм ва амалга ҳарис бўлган барча биродарларимизга Аллоҳдан тавфиқ тилайман, Аллоҳ ҳимматларингизни доимо олий, қалбларингизни ҳақ йўлда мустаҳкам қилсин.   – Банданинг эътиқоди соғлом бўлиши шак-шубҳасиз энг муҳим ва энг зарур нарса. Чунки абадий ҳаётда бахтли бўлишнинг пойдевори соғлом эътиқоддир.   – Аллоҳга беҳад ҳамдлар бўлсинки, Ислом динининг соф ақидаси инсон фитрати ва ақлу идрокига муносиб бўлган энг енгил ва равшан эътиқод. Чунки Аллоҳ таоло бандаларини соғлом фитрат ва тоза ақл билан яратган ва уларга энг бахтли ҳаёт кечиришларига сабаб бўладиган соф эътиқодни ҳам ваҳй қилиб берган.   – Эътиқод илмини ўрганишда мутақаддим…

Толиби илм учун 15 одоб

1- إخلاص النية لله تعالى: عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ((من تعلّم علماً مما يبتغَى به وجه الله عز وجل لا يتعلمه إلا ليصيب به عرضاً من الدنيا لم يجد عرف الجنة يوم القيامة)) يعني ريحها[1]. قال الإمام أحمد: “العلم لا يعدله شيء لمن صحّت نيته”، قالوا: كيف ذلك؟ قال: “ينوي رفع الجهلَ عن نفسه وعن غيره”[2]. وعن عمر بن ذر أنه قال لوالده: يا أبي، ما لك إذا وعظت الناس أخذهم البكاء، وإذا وعظهم غيرك لا يبكون؟! فقال: يا بني، ليست النائحة الثكلى مثل النائحة المستأجرة[3]. وقال ابن جماعة الكناني بعدما بيّن فضل العلم: “واعلم أن جميع ما ذكر من فضل العلم والعلماء إنما هو…