18 – ”Ақидаи Таҳовия” дарси
Имом Таҳовийнинг қуйидаги сўзларига изоҳ:
“وَأَنَّهُ خَاتَمُ الْأَنْبِيَاءِ، وَإِمَامُ الْأَتْقِيَاءِ، وَسَيِّدُ الْمُرْسَلِينَ، وَحَبِيبُ رَبِّ الْعَالَمِينَ -صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَعَلَى آلِهِ وَسَلَّمَ-، وَكُلُّ دَعْوَى النُّبُوَّةِ بَعْدَهُ فَغَيٌّ وَهَوًى، وَهُوَ الْمَبْعُوثُ إِلَى عَامَّةِ الْجِنِّ، وَكَافَّةِ الْوَرَى ، بِالْحَقِّ وَالْهُدَى ، وَبِالنُّورِ وَالضِّيَاءِ – صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَعَلَى آلِهِ وَسَلَّمَ – “.
“Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарларнинг энг охиргиси, тақводорларнинг пешвоси, барча расулларнинг саййиди (энг улуғи) ва оламлар Роббисининг ҳабибидирлар. У зотдан кейинги ҳар қандай пайғамбарлик даъвоси залолат ва ёлғондир. У зот барча инсону жинларга ҳақ ва ҳидоят, нур ва зиё билан юборилгандирлар, соллаллоҳу алайҳи ва саллам”.
Шарҳда зикр қилинадиган масалалар:
1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг ҳеч қандай пайғамбар чиқмаслигига баъзи далиллар;
2. Пайғамбаримиздан кейин пайғамбарликни даъво қилиб чиқадиганларнинг энг зарарлилари 30 та бўлишлиги ва уларга мисоллар;
3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча Пайғамбарларнинг саййиди эканликларини қиёматда Аллоҳ таоло барча халоиқ олдида изҳор этишлиги;
4. “Раббил-оламийннинг ҳабиби” дегандан кўра “Раббил оламийннинг-халили” дейишлик афзаллиги (Аллоҳга халил бўлиш мақоми энг улуғ ва энг олий мақом эканлиги);
5. Пайғамбарларнинг барчаларига иймон келтириб туриб, фақатгина битта Пайғамбарни инкор қилган одам барча Пайғамбарларга кофир ва энг аввало Аллоҳ таолога кофир бўлган деб ҳисобланишлиги;
6. “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам фақатгина арабларнинг пайғамбари” ёки “у киши энг охирги пайғамбар эмас” деган одам ҳам кофир бўлиб, диндан бутунлай чиқиб кетишлиги;
7. Пайғамбарлар фақатгина инсонлардан ва фақатгина эркаклардан бўлганлиги баёни;
8. Қуръони карим ва саҳиҳ ҳадиси шарифлар қиёматга қадар саломат сақланишлиги ҳам Расули акрам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг бутун оламга юборган энг охирги пайғамбари эканликларига очиқ ойдин ҳужжатдир.
mp3: юклаб олиш
real: юклаб олиш