Бу кеча ой кўрилмагани учун Рамазон ойи 1 августдан бошланади

Ассаламу алайкум вароҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Азиз ва муҳтарам биродарлар!

Суннати Набавийяга мувофиқ тарзда, Шаъбон ойининг 29 кунидан кейинги кечада янги ҳилол – Рамазон ҳилоли кўринишини кузатиб турилади. Агар анашу кеча янги ҳилол кўринмаса шаъбон ойининг 30 кечаси ҳисобланади.

Бир неча давлатларда мусулмон биродарларимиз бу кеча янги ҳилолнинг чиқишини кузатдилар, аммо янги ҳилол кўринмади. Шунинг учун бу кеча ҳам Шаъбон ойидан ҳисобланиб, Якшанба куни Шаъбон ойининг ўттизинчи ва энг охирги куни деб эътибор қилинади.

Рамазони карим ойининг биринчи кечаси якшанбадан душанбага ўтар кечаси бўлади, биринчи рўза эса душанба куни тутилади. Мелодий сана бўйича айтилганда Рамазон ойи 1 августдан бошланади.

Аллоҳ азза ва жалла барчаларимизни муборак Рамазон ойини барча тоат-ибодатлар билан, хусусан рўза ва таровеҳлар билан ғанимат билишимизга муваффақ айласин, Рмазон ойидан Аллоҳнинг марҳаматига дохил жаннатийлар қаторида бўлиб чиқишимизни ўзи насиб айласин.

Вассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ

Улашинг

التعليقات مغلقة.