67-”Ақидаи Таҳовия” дарси

Имом Таҳовийнинг қуйидаги сўзлари шарҳи:

“وَنَرَى الْجَمَاعَةَ حَقًّا وَصَوَابًا، وَالْفُرْقَةَ زَيْغًا وَعَذَابًا.

وَدِينُ اللَّهِ فِي الْأَرْضِ وَالسَّمَاءِ وَاحِدٌ، وَهُوَ دِينُ الْإِسْلَامِ، قَالَ اللَّهُ تَعَالَى: {إِنَّ الدِّينَ عِندَ اللّهِ الإِسْلاَمُ} [آل عمران: 19] ، وَقَالَ تَعَالَى: {وَرَضِيتُ لَكُمُ الإِسْلاَمَ دِينًا} [المائدة: 3].

وَهُوَ بَيْنَ الْغُلُوِّ وَالتَّقْصِيرِ، وَبَيْنَ التَّشْبِيهِ وَالتَّعْطِيلِ، وَبَيْنَ الْجَبْرِ وَالْقَدَرِ، وَبَيْنَ الْأَمْنِ وَالْإِيَاسِ”.

Маъноси:

“Жамоат(ни лозим тутишлик) ҳақ ва тўғри, фирқаларга бўлиниб кетиш адашишлик ва азоб, деб биламиз.

Аллоҳнинг дини ерда ҳам осмонда ҳам битта дин, у ҳам бўлса Ислом дини. Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳнинг наздида (ягона мақбул бўлган) дин Иломдир” (Оли Имрон сураси, 19-оят). Яна марҳамат қиладики: “Мен сизларга Исломни дин деб рози бўлдим” (Моида сураси, 3-оят). Ва бу Ислом дини чуқур кетишлик ҳам эмас, бепарво бўлишлик ҳам эмас ва яна (бу дин Аллоҳнинг сифатларини) ўхшатишлик билан ҳам эмас, инкор қилиб юборишлик билан ҳам эмас ва яна (бу дин) Қадарни мажбурлик дейиш билан ҳам эмас, Қадарни инкор қилишлик билан ҳам эмас ва яна (бу дин Аллоҳнинг азобидан) ҳотиржам бўлиб қолишлик билан ҳам эмас, (Аллоҳнинг марҳаматидан) умидсиз бўлишлик билан ҳам эмас (балки шуларнинг барчасида ўрта йўлни – Китобу Суннат йўлини лозим тутишлик билан бўлади)”.

юклаб олиш

Улашинг

التعليقات مغلقة.