33 – ”Ақидаи Таҳовия” дарси

1 – Имом Таҳовийнинг қуйидаги сўзларига изоҳ:

“وَذَلِكَ مِنْ عَقْدِ الْإِيمَانِ، وَأُصُولِ الْمَعْرِفَةِ، وَالِاعْتِرَافِ بِتَوْحِيدِ اللَّهِ تَعَالَى وَرُبُوبِيَّتِهِ، كَمَا قَالَ تَعَالَى فِي كِتَابِهِ: {وَخَلَقَ كُلَّ شَيْءٍ فَقَدَّرَهُ تَقْدِيرًا} [ الفرقان: 2 ] ، وَقَالَ تَعَالَى: {وَكَانَ أَمْرُ اللَّهِ قَدَرًا مَّقْدُورًا}[الأحزاب: 38 ].

فَوَيْلٌ لِمَنْ صَارَ لِلَّهِ تَعَالَى فِي الْقَدَرِ خَصِيمًا، وَأَحْضَرَ لِلنَّظَرِ فِيهِ قَلْبًا سَقِيمًا، لَقَدِ الْتَمَسَ بِوَهْمِهِ فِي فَحْصِ الْغَيْبِ سِرًّا كَتِيمًا، وَعَادَ بِمَا قَالَ فِيهِ أَفَّاكًا أَثِيمًا”.

(Тақдир ҳақида) Шундай эътиқодда бўлиш иймонни мустаҳкам тутадиган рукндир, ҳамда Аллоҳнинг Тавҳиди ва Рубубиятини эътироф этишдир ва бу илму маърифатнинг асосларидандир, Аллоҳ таоло марҳамат қиладики: “У (Аллоҳ таоло) барча нарсани яратиб (аниқ) ўлчов билан тақдир қилиб қўйган Зотдир”. Яна бир оятда эса: “Аллоҳнинг амри – (албатта содир бўлиши лозим бўлган машиъати) тақдири азалийдир”.

Шундай экан, тақдир борасида касал қалби билан фикр юритган, Аллоҳ билан талашувчи бўлган кимсага вайл – дўзах бўлсин. Зеро у ўзининг хаёлу гумонлари билан ғайб илмини қидириб, (Аллоҳ томонидан) беркитиб қўйилган сирни топмоқчи бўлди ва (тақдир тўғрисида) ёлғон сўзлаб гуноҳларга ботди”.

2. Қуйидаги ҳадиси шарифнинг шарҳи:

“لاَ يَرُدُّ الْقَدَرَ إِلاَّ الدُّعَاءُ، وَلاَ يَزِيدُ فيِ الْعُمُرِ إِلاَّ الْبِرُّ، وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيُحْرَمُ الرِّزْقَ بِالذَّنْبِ يُصِيبُهُ”. رواه الترمذي وابن أبي شبية وصححه الحاكم ووافقه الذهبي.

“Қадарни фақат дуо қайтаради, умрни фақат яхшилик қилиш узайтиради, киши қилган гуноҳи туфайли ҳам ризқу насибадан маҳрум бўлиб қолади”.

mp3: юклаб олиш

real:  юклаб олиш

Улашинг

التعليقات مغلقة.