19 – ”Ақидаи Таҳовия” дарси
Имом Таҳовийнинг қуйидаги сўзларига изоҳ:
“وَأَنَّ الْقُرْآنَ كَلَامُ اللَّهِ، مِنْهُ بَدَا بِلَا كَيْفِيَّةٍ قَوْلًا، وَأَنْزَلَهُ عَلَى رَسُولِهِ وَحْيًا، وَصَدَّقَهُ الْمُؤْمِنُونَ عَلَى ذَلِكَ حَقًّا، وَأَيْقَنُوا أَنَّهُ كَلَامُ اللَّهِ تَعَالَى بِالْحَقِيقَةِ، لَيْسَ بِمَخْلُوقٍ كَكَلَامِ الْبَرِيَّةِ، فَمَنْ سَمِعَهُ فَزَعَمَ أَنَّهُ كَلَامُ الْبَشَرِ فَقَدْ كَفَرَ، وَقَدْ ذَمَّهُ اللَّهُ وَعَابَهُ، وَأَوْعَدَهُ بِسَقَرَ، حَيْثُ قَالَ تَعَالَى: {سَأُصْلِيهِ سَقَرَ} [ المدثر:26 ]، فَلَمَّا أَوْعَدَ اللَّهُ بِسَقَرَ لِمَنْ قَالَ: {إِنْ هَذَا إِلَّا قَوْلُ الْبَشَرِ} [ المدثر:25 ] عَلِمْنَا وَأَيْقَنَّا أَنَّهُ قَوْلُ خَالِقِ الْبَشَرِ، وَلَا يُشْبِهُ قَوْلَ الْبَشَرِ. وَمَنْ وَصَفَ اللَّهَ بِمَعْنًى مِنْ مَعَانِي الْبَشَرِ فَقَدْ كَفَرَ، فَمَنْ أَبْصَرَ هَذَا اعْتَبَرَ، وَعَنْ مِثْلِ قَوْلِ الْكُفَّارِ انْزَجَرَ، وَعَلِمَ أَنَّ الله تَعَالَى بِصِفَاتِهِ لَيْسَ كَالْبَشَر”.
“(Яна Аллоҳнинг тавҳиди борасида Аллоҳнинг тавфиқи ила айтамизки) шак-шубҳасиз Қуръони карим Аллоҳнинг каломидир, Қуръон Аллоҳ Таолонинг Ўзи тарафидан кайфияти бизга номаълум ҳолда (сўзма-сўз) айтилиб содир бўлган ва (кейин) уни Ўзининг расулига ваҳий тарзида нозил қилган. Мўминлар Қуръонни дарҳақиқат ана шундай деб тасдиқлаганлар ва уни махлуқ эмас ва махлуқларнинг каломига ўхшаган эмас (махлуқларнинг каломи махлуқ, Қуръон эса махлуқ эмас) балки Аллоҳ Таолонинг ҳақиқий каломидир, деб иймон келтирганлар.
Кимда-ким Қуръонни эшитгач, “бу инсоннинг сўзи” деб даъво қилса, шубҳасиз у кимса кофир бўлади. Бундай кимсани Аллоҳ таоло қоралаган, айблаган ва “Мен уни тез кунда “сақар” – жаҳаннамда ёндириб азоблайман” деб ваъда қилган.
(Қуръон тўғрисида): “Бу инсоннинг сўзидан бошқа нарса эмас”, деган кимсани Аллоҳ “сақар” билан огоҳлантириб қўрқитган экан, шундан биз Қуръон Яратганнинг сўзи эканлигини ҳамда инсонлар сўзига ўхшамаслигини билдик ва иймон келтирдик”.
mp3: юклаб олиш
real: юклаб олиш