12 – “Ақидаи Таҳовия” дарси
– Имом Таҳовийнинг қуйидаги сўзларига изоҳ:
“مَا زَالَ بِصِفَاتِهِ قَدِيمًا قَبْلَ خَلْقِهِ، لَمْ يَزْدَدْ بِكَوْنِهِمْ شَيْئًا لَمْ يَكُنْ قَبْلَهُمْ مِنْ صِفَتِهِ، وَكَمَا كَانَ بِصِفَاتِهِ أَزَلِيًّا كَذَلِكَ لَا يَزَالُ عَلَيْهَا أَبَدِيًّا. لَيْسَ بَعْدَ خَلْقِ الْخَلْقِ اسْتَفَادَ اسْمَ “الْخَالِقِ”، وَلَا بِإِحْدَاثِ الْبَرِيَّةِ اسْتَفَادَ اسْمَ “الْبَارِي” لَهُ مَعْنَى الرُّبُوبِيَّةِ وَلَا مَرْبُوبَ، وَمَعْنَى الْخَالِقِ وَلَا مَخْلُوقَ. وَكَمَا أَنَّهُ مُحْيِي الْمَوْتَى بَعْدَمَا أَحْيَا اسْتَحَقَّ هَذَا الِاسْمَ قَبْلَ إِحْيَائِهِمْ، كَذَلِكَ اسْتَحَقَّ اسْمَ الْخَالِقِ قَبْلَ إِنْشَائِهِمْ، ذَلِكَ بِأَنَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَكُلُّ شَيْءٍ إِلَيْهِ فَقِيرٌ، وَكُلُّ أَمْرٍ عَلَيْهِ يَسِيرٌ، لَا يَحْتَاجُ إِلَى شَيْءٍ: {لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ وَهُوَ السَّمِيعُ البَصِيرُ} [الشورى: 11]”.
“Махлуқотни яратишдан аввал ҳам Аллоҳнинг барча сифатлари У Зотда бор эди. Улар яралиши билан Аллоҳ таолода аввал мавжуд бўлмаган бирор сифат пайдо бўлмаган (балки Аллоҳнинг барча сифатлари азалдан Ўзи билан бирга бўлган). Барча сифатлари Аллоҳда азалдан бор бўлгани каби, анашу сифатлари У Зотда абадий мавжуд бўлади. «Яратувчи» номини яралмишни яратгандан сўнг олгани йўқ (У Зот азалдан «Яратувчи» бўлган Зот). Башариятни йўқдан бор қилиши билан У Зот «Борий» деган исмга эга бўлмаган (балки азалдан ушбу буюк «Борий» исми бор бўлган! Ҳеч қандай марбуб (яъни бошқариб туриладиган махлуқ) бўлмаганда ҳам Рубубият (Парвардигорлик) сифати У Зотда мавжуд эди ва ҳеч қандай махлуқ бўлмаган ҳолда ҳам Яратувчилик сифати У Зотда собит эди.
Аллоҳ таолонинг «ўликларни Тирилтирувчи» деган сифати ўликларни қайта тирилтиргандан кейин ҳам айтилганидек, уларни қайта тирилтиришдан аввал ҳам шу исмга ҳақли бўлган. Шунингдек, У Зот махлуқларини пайдо қилишидан аввал ҳам «Яратувчи» исмига ҳақли бўлган.
Чунки Аллоҳ таоло барча нарсага «Қодир» ва барча нарса Унга муҳтождир. Ҳар қандай иш Унга осон ва У ҳеч нарсага муҳтож эмас ва У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқ ва У Зот «Эшитувчи» ва «Кўрувчи» бўлган Зотдир”.
– Аллоҳ таолонинг “Зотий сифатлари” ва “Феълий сифатлари” орасидаги баъзи бир фарқларнинг баёни.
mp3: юклаб олиш
real: юклаб олиш