31 – ”Ақидаи Таҳовия” дарси
Имом Таҳовийнинг қуйидаги сўзларига изоҳ:
“وَقَدْ عَلِمَ اللَّهُ تَعَالَى فِيمَا لَمْ يَزَلْ عَدَدَ مَنْ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ، وَعَدَدَ مَنْ يَدْخُلُ النَّارَ جُمْلَةً وَاحِدَةً، فَلَا يُزادُ فِي ذَلِكَ الْعَدَدِ وَلَا يُنْقَصُ مِنْهُ.
وَكَذَلِكَ أَفْعَالُهُمْ فِيمَا عَلِمَ مِنْهُمْ أَنْ يَفْعَلُوهُ، وَكُلٌّ مُيَسَّرٌ لِمَا خُلِقَ لَهُ، وَالْأَعْمَالُ بِالْخَوَاتِيمِ، وَالسَّعِيدُ مَنْ سَعِدَ بِقَضَاءِ اللَّهِ، وَالشَّقِيُّ مَنْ شَقِيَ بِقَضَاءِ اللَّهِ”.
“Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло азалдан жаннатга кирувчиларнинг ҳам, дўзахга кирувчиларнинг ҳам, ҳамма – ҳаммаларини рақамларигача аниқ билган. Бу сонга ҳеч қандай қўшимча нарса ҳам киритилмайди, ундан бирон нарса ҳам камайтирилмайди.
Худди шунингдек, бандалар бажарадиган амаллари ҳам, Аллоҳ таоло улар нима қилишларини билган бўлса, (ўша амалларгина бажарилади, ҳеч нарса қўшилмайди ва ҳеч нарса камайтирилмайди). Ҳар бир киши нима учун яратилган бўлса, ўшанга муяссар этилади. Амаллар учун уларнинг хотималарига – якунига қараб баҳо берилади. Чинакам бахтли банда Аллоҳнинг тақдири ила бахтли бўлган бандадир, ҳақиқий бадбахт кимса Аллоҳнинг тақдири ила бахтсиз бўлган кимсадир”.
mp3: юклаб олиш
real: юклаб олиш
